“Халқ таълими: ўзгаришни ўзимиздан бошлайлик”

“Халқ таълими: ўзгаришни ўзимиздан бошлайлик”

@Sirdaryo
Фото: Сирдарё туман ҳокимлиги

Янги ўқув йили арафасида тумандаги 11-сон мусиқа ва санъат мактаби мажлислар залида туман ўқитувчиларининг анъанавий август Кенгаши бўлиб ўтди.

Фото: Сирдарё туман ҳокимлиги

Бўлиб ўтган Конференцияда туман ҳокимлиги, туман ҳуқуқни мухофаза қилувчи орган раҳбарлари, туман халқ таълим бўлими ходимлари ва илғор ўқитувчилар таклиф этилдилар.

Фото: Сирдарё туман ҳокимлиги

Туман ҳокими Алижон Мухамадиев ўқитувчилар, устоз педагогларни яқинлашиб келаётган Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 28 йиллиги ҳамда янги 2019-2020 ўқув йили муносабати билан самимий қутлади.

Фото: Сирдарё туман ҳокимлиги
Сизнинг рекламангиз учун жой!

Туман ҳокими ўз сўзида муаллимлар эртамиз эгалари бўлмиш кадрлар яратувчиси, фарзандларимизга янгича тафаккур, янгича инсоний туйғулар билан ошно этиш, уларни мустақил фикрлашида сизларнинг ҳиссангиз беқиёс деб таъкидлаб ўтди.

Фото: Сирдарё туман ҳокимлиги

Конференцияда туман халқ таълими мудири Жахонгир Синдаров “Туман халқ талими томонидан 2018-2019 ўқув йилида амалга оширилган ва янги ўқув йилидаги долзарб вазифалар ҳақида” ҳисобот берди. Шунингдек ёш ўқитувчилар август Кенгашида қасамёд қабул қилишди.

Фото: Сирдарё туман ҳокимлиги

Конференция якунида тажрибали педагоглар ва фахрий ўқитувчилар туман ҳокимлиги, вилоят халқ таълими бошқармаси, туман халқ таълими бўлими, касаба уюшмасининг эсдалик совғалари ва “Фахрий ёрлиқ”лари билан тантанали равишда тақдирландилар.

Сирдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page