Олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Гулистон тумани Кенгашининг ўн тўртинчи сессияси бўлиб ўтди

Олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Гулистон тумани Кенгашининг ўн тўртинчи сессияси бўлиб ўтди

@hokimiyatpress
Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги

Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалари қўмитаси раиси Мамутов Равшан Аминаддинович ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Туйчиев Анвар Мирзаахмедович ва туман сектор раҳбарлари, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги

Сессияни Кенгаш раиси – Гулистон тумани ҳокими Ш.Гафуров бошқариб борди.

Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги

Сессия кун тартибида қуйидаги 3 та муҳим масала кўриб чиқилди:

1. Аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш (“темир дафтар”), тадбиркорликни ривожлантириш, бюджет даромадларини ошириш ва хорижда меҳнат қилган ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 августдаги “Жиззах ва Сирдарё вилоятларида сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4801-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳақида.

3. Умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг ота-оналари ўртасида ўтказилган ижтимоий сўровнома натижаларига кўра туманда умумтаълим мактабларида ўқув машғулотларини бошланишига рухсат бериш тўғрисида.

Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги

Дастлаб, кун тартибидаги биринчи масала юзасидан Гулистон тумани ҳокими Ш.Гафуровнинг ахбороти тингланди.

Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги

Мазкур масала юзасидан музокарада туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи К.Шаимов, туман бандликка кўмаклашиш маркази директори Б.Таджибоевлар сўзга чиқди. 

Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги
Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги

Кун тартибидаги масала туман Кенгаши депутати, маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссия раиси Мамадалиев Маъруфжон Машрапович ва туман Кенгаши депутати, ижтимоий-маданий ривожланиш доимий комиссияси раиси Анорқулова Дилбар Хамдамовналар ўз муносабат ва фикрларини билдирдилар.

Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги
Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги

Шунингдек, кун тартибидаги учинчи масала яъни “Умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг ота-оналари ўртасида ўтказилган ижтимоий сўровнома натижаларига кўра туманда умумтаълим мактабларида ўқув машғулотларини бошланишига рухсат бериш тўғрисида”ги масала ҳам муҳокамалар марказида бўлди.
Бу масала юзасидан туман халқ таълими бўлими мудири А.Исмаилов атрофлича маъруза қилди.

Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги

Халқ депутатлари Гулистон туман Кенгашининг XXIV-сессиясида қўйилган масалалар депутатлар томонидан бахс ва мунозараларга бой бўлди. Кун тартибида қўйилган, биринчи ва иккинчи масалалар юзасидан туман Кенгаши депутатлари ўз фикр, таклифларини билдирди.

Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги
Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги

Сессия ишида иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалари қўмитаси раиси Мамутов Равшан Аминаддинович ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Туйчиев Анвар Мирзаахмедович нутқ сўзлади.

Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги
Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги

Сессия якунида кун тартибида кўриб чиқилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page