ФИДОЙИ ШИФОКОРЛАР

ФИДОЙИ ШИФОКОРЛАР

@Sirdaryo
Фото: Жаҳонгир ШАРОФБОЕВ / Telegram

Кўнгли оқ либосидек,

Кўксида қуёши бор.

Енгиб ўтар ҳар хавфни,

Тоғдайин бардоши бор.

Халқимиз соғлиғига,

Чин қалқон, шифокорлар.

Бугун эл кўз ўнгида,

Қаҳрамон, шифокорлар.

Юрагини тўлдирган

Шижоати, меҳри бор.

Касбига садоқату,

Қўлларининг сеҳри бор.

Миннати йўқ кўнглида,

Тўрт фаслда ишдалар.

Шифокору ҳамшира –

Халоскор фаришталар.

Ҳаловатдан кечса ҳам,

Шифо тилар дунёга.

Бўлсам, дейди, муносиб,

Буюк ибн Синога.

Садоқат, фидойилик

Бир умрлик матлаби.

Ҳар амали, ҳар иши,

Эзгуликнинг мактаби.

© Жаҳонгир ШАРОФБОЕВ

Report Page