Ғилдиракдан iPhone гача ёхуд дунёни ўзгартириб юборган ихтиролар хусусида (тарихий саналар)

Ғилдиракдан iPhone гача ёхуд дунёни ўзгартириб юборган ихтиролар хусусида (тарихий саналар)

@Sirdaryo
Фото: «Sarhad.uz»

Дунёни ўзгартириб юборадиган куч — жанглар, қуроллар ёки мол-давлат эмас, балки тафаккур кучидир. Башарият шу пайтгача ниманики қўлга киритган бўлса, айнан хаёл кучи, яратувчанлик фикрлари эвазига эришган.

Оламшумул фикрлар йиллар, асрлар давомида шаклланади, пишади, вақти келиб амалга оширилади. Масалан, ҳозирги кундаги кўплаб транспорт воситаларининг кашф қилинишида замин бўлиб хизмат қилган ғилдирак ибтидоий одамларнинг ёғочларни бир жойдан бошқа жойга думалаб ўтказиши натижасида юзага чиққан фикрлар маҳсули.

Тарихий манбаларда ғилдиракдан илк бор милоддан аввалги 3500-3000 йилларда Месопотомия (ҳозирги Ироқ ҳудуди)да фойдаланилганлиги келтирилади. Улар жуда оддий бўлиб, аравага узун ва ингичка темир билан маҳкамланган. Йиллар ўтиши билан бу ғилдиракка тааллуқли бошқа ихтиролар майдонга чиқа бошлади. Қадимги Хитойда кашф қилинган компасни олайлик, сирлар пардаси остидаги қитъаларнинг кашф қилинишида у катта роль ўйнади. ХХ асрнинг буюк мўъжизаси бўлмиш Интернетни олайлик. У туфайли дунё тараққиётида янги давр бошланди.

Қуйида худди шундай мувафаққиятга эришган ихтиролар тарихи ҳақида «Sarhad.uz»да ҳикоя қилинган тарихий фактларни эътиборингизга ҳавола қиламиз:

Фото: «Sarhad.uz»

🗓Тақвим: мил. ав. 4241 йил (Қадимги Миср)

🟤Ғилдирак: мил. ав. 3200 йил (Месопотамия)

🖊Ёзув: мил. ав. 3200 йил (Шумерлар)

Илк алифбо: мил.ав. 1300 йил (Сурия)

🏗Илк кўтариш мосламаси: мил. ав. 10 йил (меъмор Витривиус, Рим)

🕐Илк механик соат: милодий 999 йил

👓Кўзойнак: 1280 йил (Италия)

🔬Микроскоп: 1590 йил (Захарий Янсен, Голландия)

🔭Телескоп: 1608 йил (Иоанн Липперсгей, Голландия)

🚂Буғ машинаси: 1698 йил (Томас Севери, Англия)

🪂Парашют: 1783 йил (Луис Ленорад, Франция)

Тикув машинаси: 1830 йил (Бартелеми Тимонье, Франция)

🚲Велосипед: 1839 йил (Киркпатрик Макмиллан, Шотландия)

Саксофон: 1841 йил (Энтони Сакс, Бельгия)

Лифт: 1852 йил (Элиша Отис, америкалик муҳандис)

📭Почта қутиси: 1852 йил (Буюк Британия)

🚇Метрополитен: 1863 йил (Лондон, Англия)

🧨Динамит: 1865 йил (Альфред Нобел, Швеция)

Ёзув машинкаси: 1867 йил (Кристофер Лэтем Шоулз, АҚШ)

✈️Самолёт: 1871 йил (Альфонсо Пено, Франция)

Жинси шим: 1874 йил (Леви Страусс ва Яков Девис, АҚШ)

☎️Телефон: 1876 йил (Александ Белл)

Фонограф: 1877 йил (Томас Эдисон, АҚШ)

🚊Трамвай: 1879 йил (Германия)

Электр лампочка: 1879 йил (Томас Эдисон, АҚШ)

🚎Троллейбус: 1881 йил (Германия)

Дазмол: 1882 йил (Генри Сили)

🚗Автомобиль: 1885 йил (Карл Бенц, Германия)

Кроссворд: 1890 йил (Италия)

Эскалатор: 1894 йил (Жесс Рено, АҚШ)

🎦Киноматография: 1895 йил (ака-ука Огюст ва Луи Люммерлар, Франция)

Магнитофон: 1898 йил (Вальдемар Поульсен, Дания)

🎬Илк овозли кино: 1900 йил (Леон Гоман, Франция)

Чангютгич: 1901 йил (Хьюберт Бут, Англия)

Кир ювиш машинаси: 1906 йил (Альва Фишер, АҚШ)

📠Факс ускунаси: 1922 йил (Артур Корн, Германия)

Электрон соат: 1930 йил (Пенвуд Нумекрон)

Радар: 1935 йил (Роберт Уотсон, Шотландия)

Ксерокопия ускунаси: 1938 йил (Честер Карлсон, АҚШ)

Атом бомбаси: 1945 йил (Оппенгеймер Роберт, АҚШ)

🖥Компьютер: 1946 йил (Жон Маучли ва Жон Эккерт, АҚШ)

📱Мобиль телефон: 1946 йил (“Белл телефон лабораторияси” компанияси, АҚШ)

Пульт: 1950 йил (АҚШ)

Рангли телевизор: 1953 йил (АҚШ)

Компьютер сичқончаси: 1968 йил (Дуглас Энгелбарт)

💻Шахсий компьютер: 1978 йил (Стив Жобс ва Стивен Возняк, АҚШ)

📀Компакт диск (СD): 1982 йил (“Philips” компанияси, Голландия)

Windows: 1983 йил (АҚШ)

🌐Интернет: 1991 йил (АҚШ)

🎮PlayStation: 1994 йил

Google: 1996 йил 

🤳iPhone: 2007 йил (АҚШ)

Report Page