Сардобаликларга кўмак кўрсатилмоқда
@SirdaryoЎзбекистон Республикаси Президентининг 01.05.2020 йилдаги “Сирдарё вилоятида жойлашган “Сардоба сув омбори” тўғонида юзага келган фавқулодда ҳодиса оқибатларини бартараф этиш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5569-сонли фармойиши ҳамда 02.05.2020 йилдаги Бош прокурорнинг 27-Ф-сонли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида прокуратура органларининг масъул ходимларидан иборат штаб тузилган бўлиб, мутасадди идоралар билан ҳамкорликда эвакуация қилинган аҳолини зарур озиқ-овқат, кийим-кечак, кўрпа-тўшак, шахсий ҳимоя воситалари ҳамда зарур маҳсулотлар ва жиҳозлар билан таъминлаш борасида муайян ишлар амалга ошириб борилмоқда.
Ҳозирги кунда Сардоба туманида 502 та, Оқолтин туманида 693 та ва Мирзаобод туманида 602 та жами 1797 та тошқин натижасида талофат кўрган хонадонлар вилоятлардан бириктирилган пудратчи ташкилотлар томонидан барча шароитларни таъминлаган ҳолда тўлиқ таъмирланиб, хонадон эгаларига топширилган.
Юртбошимизнинг топшириқларига асосан талофат кўрган хонадонлар эгаларига 40 млн. сўмдан пул маблағи ва маиший техника воситалари топширилди.
Бундан ташқари, бугунги кунда Бош прокуратура ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти томонидан юборилган жами 7188 дона ёстиқ, 7188 дона кўрпача ва 1797 дона кўрпалар таъмирланган уйларда яшаб келаётган 1797 та хонадон эгаларига бевосита вилоят прокуратураси ва Департаментнинг вилоят бошқармаси раҳбар ҳамда масъул ходимлари иштирокида етказиб берилиши таъминланди.
Шунингдек, жабр кўрган хонадон эгаларига Бош прокуратура томонидан юборилган 100 донадан ёстиқ, кўрпача ва кўрпалар, 1131 литр ёғ маҳсулотлари, 2040 дона чинни идишлар, 690 дона болалар кийимлари, телевизор ва бошқа жиҳозлар беғараз тарқатилди.
Сирдарё вилоят прокуратураси