СЕКТОР РАҲБАРИНИНГ КУТИЛМАГАН ТАШРИФИ БОЛАЖОНЛАРНИ ҚУВОНТИРДИ

СЕКТОР РАҲБАРИНИНГ КУТИЛМАГАН ТАШРИФИ БОЛАЖОНЛАРНИ ҚУВОНТИРДИ

@Sirdaryo
Фото: Вилоят Давлат солиқ бошқармаси

Одамларимизнинг бугунги кунидан рози бўлиб яшашига қаратилган ислоҳотлар самараси секторларда уйма-уй юриб ўрганишларда ўз аксини топмоқда. Боиси ҳар бир хонадон ва ҳар бир инсоннинг мурожаати, таклифи сектор раҳбари томонидан аниқ манзил асосида ўрганилади ҳамда ечими таъминланиши назоратга олинади.

Фото: Вилоят Давлат солиқ бошқармаси

Аҳолининг мурожаатларини ўрганиш, мавжуд масала ва муаммоларига ижобий ечим топиш мақсадида Сирдарё вилоятида давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Жўрабек Ғойибов томонидан жойларда ташкил этилаётган сайёр қабуллардан навбатдагиси Сирдарё туманининг Туркистон маҳалласида ташкил этилди.

Фото: Вилоят Давлат солиқ бошқармаси

Уйма-уй сайёр қабулда туман халқ қабулхонаси мудири Ш.Нориев, туман ДСИ раҳбари И.Хасанов ва туман ташкилотлари раҳбарлари бирга юришди. Уйма-уй сайёр қабулда жами 22 та хонадон ўрганилди. Ўрганиш жараёнида 10 та хонадонда яшовчи фуқаролардан 10 та масала юзасидан мурожаат келиб тушди. Мурожаатларнинг 7 таси қаноатлантирилди, 1 таси тушунтирилди, 2 таси ижрога қаратилди.

Фото: Вилоят Давлат солиқ бошқармаси

Жумладан, суюлтирилган газ балони билан таъминлаш масаласида 2 та, ичимлик суви қувурининг янгиланиши масаласида 1 та, электр энергияси масаласида 2 та, моддий ёрдам ажратилиши масаласида 1 та, ишга жойлаштириш масаласида 1 та мурожаатлар қаноатлантирилди.

Сизнинг рекламангиз учун жой!

Мазкур маҳаллада мактабгача таълим муассасаси ва маҳалла биноси қурилиши юзасидан тушган мурожаатлар юзасидан тегишли ташкилотларга кўрсатмалар берилиб ижрога қаратилди.

Маҳаллада кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилалар ва ёрдамга муҳтож кексалар ҳолидан хабар олиниб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказилди.

Фото: Вилоят Давлат солиқ бошқармаси

 - Уч нафар фарзандимнинг ўқув қуролларини олиб беришга қурбим етмаётган эди, - дейди Ў.Ғойипова – 4-сектор раҳбари ташрифи давомида фарзандларимга янги ўқув қуроллари, сумкалар, дафтарлар олиб келгани биз учун кутилмаган совға бўлди. Бундан жуда ҳам мамнун бўлдик.

Фото: Вилоят Давлат солиқ бошқармаси

Дарҳақиқат ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири мужассам. Сайёр қабул давомида мазкур тамойилга қатъий амал қилинган ҳолда ҳар бир масала ва муаммо юзасидан тегишли тавсиялар ва ечимларга эътибор қаратилди.

Сирдарё вилояти давлат солиқ бошқармаси Матбуот хизмати

Report Page