СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ ҒОФУРЖОН МИРЗАЕВ “ЭНГ ЯХШИ МАКТАБ”, “ЭНГ ЯХШИ МАКТАБ ДИРЕКТОРИ”, “ЭНГ ЯХШИ ФАН ЎҚИТУВЧИСИ” ТАНЛОВЛАРИНИ ЭЪЛОН ҚИЛДИ. Танлов ғолибларига енгил автомошина совға қилинади

СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ ҒОФУРЖОН МИРЗАЕВ “ЭНГ ЯХШИ МАКТАБ”, “ЭНГ ЯХШИ МАКТАБ ДИРЕКТОРИ”, “ЭНГ ЯХШИ ФАН ЎҚИТУВЧИСИ” ТАНЛОВЛАРИНИ ЭЪЛОН ҚИЛДИ. Танлов ғолибларига енгил автомошина совға қилинади

@Sirdaryo
Сирдарё вилояти ҳокимлиги

26 август куни вилоят ҳокимлиги бошқарув аппарати йиғилишида Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев “Энг яхши мактаб”, “Энг яхши мактаб директори”, “Энг яхши фан ўқитувчиси” танловларини эълон қилди.

Шунингдек, кун тартибидаги ушбу масала хақиқатда жиддий бўлиб, ҳар бир раҳбар учун бундан буён мактаб иши ВИЖДОН ИШИ бўлиши шарт. Чунки биз, муҳтарам Президентимиз айтгандек кўп йиллар мактабдан анча узоқда бўлдик. Энди бу ўта муҳим долзарб масалани ҳар биримиз ўз иш фаолиятимизнинг асосий ўлчов бирлиги деб қарашимиз керак деди, вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев.

Сизнинг рекламангиз учун жой!

Йиғилишда мактаб таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, бу борада олдимизда турган долзарб вазифалар ҳақида фикр юритар экан, улуғ маърифатпарвар бобомиз Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг “Дунё иморатлари ичида энг улуғи мактабдир” деган фикрини алоҳида таъкидлаб, бу масаланинг моҳияти ва аҳамиятига атрофлича тўхталди.

Хақиқатдан ҳам, жаҳондаги ривожланган давлатлар тарихига назар ташлайдиган бўлсак, уларда жамият ҳаётини ўзгартиришга қаратилган ислоҳотлар аввало таълим тизимидан, боғча, мактаб, тарбия масаласидан бошланганини кўрамиз. Чунки мактабни ўзгартирмасдан туриб, одамни, жамиятни ўзгартириб бўлмайди. Таълим ва тарбиянинг асоси, пойдевори бу – мактабдир.

Шунингдек, йиғилишда Сирдарё вилоятидаги мактаблар салоҳиятини кўтариш, улардаги муҳитни ўзгартириш бўйича бир қатор муҳим топшириқлар берилди.

Сирдарё вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page