2,8 млрд сўм маблағларни «туя қилгани» фош бўлган «Меҳр-шафқат ва саломатлик» жамғармаси директорига нисбатан жиноят иши қўзғатилди - Бош прокуратура

2,8 млрд сўм маблағларни «туя қилгани» фош бўлган «Меҳр-шафқат ва саломатлик» жамғармаси директорига нисбатан жиноят иши қўзғатилди - Бош прокуратура

@Sirdaryo
Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон «Меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат жамғармасида жуда кўп миқдорда талон-тарожликлар аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди, дейилади «Xabar.uz» хабарида.

Унга кўра, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шайхонтоҳур туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда жамғарма директори М.А.ва бошқалар ўзаро олдиндан тил бириктириб, дори воситалари ва тиббиёт ускуналарини қиммат нархларда сотиб олиб, жамғарманинг 2,8 млрд сўм маблағларини «туя қилгани» фош бўлди.

Ҳолат бўйича жамғарма директори М.А. ва бошқаларга нисбатан Жиноят жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Report Page