Вилоятимизда туризм соҳасида ўз фаолиятини бошлаган тадбиркорлар диққатига!

Вилоятимизда туризм соҳасида ўз фаолиятини бошлаган тадбиркорлар диққатига!

@hokimiyatpress
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги “Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5781-сонли Фармонининг 9-бандида 2023 йил 1 январга қадар қуйидагилардан:

а) етиб бориш қийин бўлган ва чекка жойларда (аҳоли яшаш пунктларидан камида 10 км ёки қаттиқ қопламали автомобиль йўлларидан 5 км узоқликда) кемпинглар ва «сафари» туризмини ташкил этиш бўйича туризм хизматларини кўрсатадиган юридик шахслар алоҳида автоном инфратузилмани яратган тақдирда мазкур фаолият тури бўйича юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, ер солиғи ва мол-мулк солиғи, шунингдек, ягона солиқ тўлови тўлашдан;

б) юридик шахслар, уларнинг лойиҳа ташкилотлари, бош пудратчи ва субпудратчи ташкилотлари жаҳон стандартларига мос ва зарур маданий кўнгилочар инфратузилмаларига эга гольф мажмуаларини барпо этиш лойиҳасини амалга ошириш доирасида:

-фойда солиғи, ер солиғи ва мол-мулк солиғидан;

-лойиҳани амалга ошириш учун жалб этиладиган хорижий мутахассисларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш фонди қисми бўйича ягона ижтимоий тўловдан;

-лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган товарларни, шу жумладан «вақтинча олиб кириш» божхона режимида олиб киришда божхона божи ва акциз солиғидан;

в) намунавий лойиҳалар бўйича замонавий санитария-гигиена шохобчаларини қуриш ва (ёки) уларнинг фаолиятини ташкил этишни амалга оширувчи юридик шахслар мазкур фаолият тури бўйича юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, ер солиғи ва мол-мулк солиғи, шунингдек, ягона солиқ тўловини тўлашдан озод этилиши кўрсатиб ўтилган.

Мазкур йўналишларда ўз лойиҳаларини амалга ошириш истагида бўлган тадбиркорлар Сирдарё вилояти туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармасига мурожаат этишингиз сўралади.

Мурожаат учун тел: (67) 225-48-73


Сирдарё вилояти туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси матбуот хизмати

Report Page