ЁНҒИН ЎЗ ВАҚТИДА БАРТАРАФ ЭТИЛДИ

ЁНҒИН ЎЗ ВАҚТИДА БАРТАРАФ ЭТИЛДИ

@Sirdaryo
Фото: Сирдарё вилояти ФВБ

2020 йил 26 август куни соат 09-55 да Сирдарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси диспетчерлик хизматига Гулистон шаҳар 3-мавзе “Обод юрт” МФЙ Ўзбекистон шоҳ кўчасида жойлашган трансформатор подстанцисида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган. Ёнғин-қутқарув қисми воқеа жойига соат 09-58 дақиқа ўтганда етиб бориб, соат 10-00 да ёнғин батамом ўчирилган. 

Фото: Сирдарё вилояти ФВБ

Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Ёнғин келиб чиқишининг бирламчи сабаби ёмғир ёғиши натижасида электр симларининг қисқа туташуви деб тахмин қилинмоқда.

Сирдарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Ахборот хизмати

Report Page