Оролгача 20 кунлик йўлни босиб ўтган Сирдарёлик отахон Москвага ҳам велосипедда бормоқчи

Оролгача 20 кунлик йўлни босиб ўтган Сирдарёлик отахон Москвага ҳам велосипедда бормоқчи

@Sirdaryo
Фото: “Адолат” СДП вилоят Кенгаши

Партия номини қалбида улуғлаган 69 ёшли Абдурасул ота Алланазаров велосипедда Оролга саёҳати билан сизларга яхши таниш. Отахон партиянинг Сирдарё вилояти Кенгашида меҳмон бўлиб, таассуротлари билан яна бир бор ўртоқлашди:

- Кўнглимда Оролга велосипедда бориш истаги туғилгач, бўлғуси саёҳатим ҳақида одамлар хабардор бўлиб борсин деб, “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгашига ташриф буюрдим. Бу ерда мени жуда илиқлик билан қаршилашди. Саёҳат тўғрисидаги режамни қўллаб-қувватлашди.

Сизнинг рекламангиз учун жой!

Шунингдек, йўл-йўлакай вилоятлардаги партиянинг ҳудудий Кенгашлари вакиллари мени кутиб олиб, ўзларининг беминнат ёрдамларини аяшмади. Эзгу ниятимга хайрихоҳлик билдиришди. Натижада мен 20 кун ичида Оролга етиб бордим. Энди навбат Москва шаҳрига ўрнатилган Ислом Каримов ҳайкали олдига велосипедда етиб бориш.

Велосаёҳатда чиниққан отахон партиянинг Сиёсий Кенгаш раҳбарияти томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди. Келгусидаги саёҳатларида ҳам партиямиз отахонга қанот бағишлай олиш тилаги билдирилди.

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши матбуот котиби

Report Page