Бугун "Ховос-Фарғона" йўналишидаги магистрал газ қувурида портлаш содир бўлди. Тафсилотлар ўрганилмоқда...
@SirdaryoБугун, 25 август куни тахминан соат 10:30 ларда Ховос тумани Наврўз маҳалласига қарашли юқори дала қисмида, дала экин-майдони ҳудудидан ўтган "Ховос-Фарғона" йўналишидаги магистрал газ қувурида портлаш содир бўлди.
Бу хабарни Сирдарё вилояти ҳудудий газ таъминоти филиали навбатчилик қисми тасдиқлади. Берилган бирламчи маълумотларга кўра, жароҳат олганлар йўқ. Тафсилотлар ўрганилмоқда...