“Гулистон бунёдкор сервис” – гулистонликларга ажойиб байрам туҳфаси ином этди

“Гулистон бунёдкор сервис” – гулистонликларга ажойиб байрам туҳфаси ином этди

@Sirdaryo
Фото: Фурқат Тошматов / Telegram

Мамлакатимиз Мустақиллигининг 28 йиллиги арафасида Сирдарё вилояти маркази – Гулистон шаҳрида “Фаровон” миллий таомлари умумий овқатланиш мажмуаси фойдаланишга топширилди. Ушбу мажмуа “Гулистон бунёдкор сервис масъулияти чекланган жамият қурувчиларининг шаҳарликларга ажойиб байрам совғаси бўлди.

Фото: Фурқат Тошматов / Telegram

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирнинг илк меҳмонлари Гулистон шаҳрида ўтган I Халқаро инвовация форумига ташриф буюрган хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчилари, дипломатик корпус ҳамда ҳукумат вакиллари, 200 дан ортиқ хорижий компанияларнинг раҳбарлари ва вакиллари, вилоят, туман, шаҳар ҳокимлари, хорижий ҳамда республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари бўлди.

Фото: Фурқат Тошматов / Telegram

Тадбирда, вилоятда умумий овқатланиш мажмуаларидаги шароитларни жаҳон стандартлари талабларига мослаштириш борасида амалга оширилаётган тизимли ишлар, аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш ҳамда хавфсиз овқатланишни таъминлашда муҳим аҳамият касб этаётгани таъкидланди.

Фото: Фурқат Тошматов / Telegram

Гулистон шаҳри Алишер Навоий кўчасида ташландиқ ва яроқсиз аҳволга келиб қолган собиқ “Гулистон” тўйхонаси “Гулистон бунёдкор сервис” масъулияти чекланган жамияти раҳбари, тадбиркор Муроджон Довуров томонидан “Ким ошди?” аукцион савдоси орқали сотиб олинди.

Яроқсиз аҳволга келиб қолган бино бутунлай бузилиб, унинг ўрнида 2 қаватли умумий овқатланиш корхонаси машҳур дизайнер Насиба Абзалованинг лойиҳаси асосида қад ростлади.

Сизнинг рекламангиз учун жой!

Объектда бир вақтнинг ўзида 350 мижозга хизмат кўрсатишга мўлжалланган катта, 100 ўринга мўлжалланган кичик овқатланиш заллари, ошхона, музлатгичли омборхона, эркак ва аёл ошпаз ҳамда хизматчилар учун алоҳида-алоҳида кийиниб ечиниш, ювиниш, дамолиш хоналари, маъмурият учун офис мавжуд бўлиб, буларнинг барчаси шарқ ва европа услублари уйғунлаштирилган ҳолда жило берилиб, пардозланди. Хорижда ишлаб чиқарилган энг сифатли мебель, чинни ва хурустал идишлар, ошхона идишлари, ошпазлик асбоб-ускуналар билан жиҳозланди.

Мажмуанинг катта залида бир вақтнинг ўзида 350-400 кишилик тўй-маросимлар ўтиши ва ўша вақтнинг ўзида, бир-бирига халақит қилмаган ҳолда 100 ўринли кичик залда мижозлар бемалол кириб, миллий, европа ва жаҳон ошхонаси таомларини арзон нархларда тановвул қилишлари ёки кичик-кичик тадбирларини ўтказишлари ҳам мумкин. Эътиборли жиҳати, “Фаровон” миллий тамолари корхонасида буюртма асосида манзилга етказиш хизмати ҳам йўлга қўйилганидир.

Фото: Фурқат Тошматов / Telegram

Бинога 16 та назорат кузатув камераси ўрнатилган. Мижозлар бу ерда электрон кутубхона, интернет ва лимитсиз вай-фай хизматларидан ҳам бемалол фойдаланишлари кўзда тутилган.

Мажмуа девор ва шифтларидаги ўзида Шарқ миллий меъморчилик анъаналарини мужассам этган, ошхона ва бошқа хоналарда Европа услубида берилган безак ва нақшларни Тошкент ва Самарқанд шаҳарларидан келинган атоқли усталар амлга оширишди.

1 минг метр квадрат майдондан иборат мажмуа қурилишига 4 миллиард сўм маблағ йўналтирилди.

– “Асака банк” вилоят филиалидан 1 миллиард 500 миллион сўм 3 йиллик имтиёзли кредит олиб, қолганини корхона маблағи ҳисобидан қоплаб, ушбу муҳташам мажмуани халқимиз учун энг улуғ, энг азиз байрам – мамлакатимиз Мустақиллигининг 28 йиллик тўйига тўёна сифатида фойдаланишга топширганимиздан бениҳоя хурсандмиз, – дейди “Гулистон бунёдкор сервис” масъулияти чекланган жамияти раҳбари, тадбиркор Муроджон Довуров. – Мажмуамизга ошпаз ва бошқа ходимларнинг барчаси танлов асосида ишга олинди ҳамда улар Тошкент шаҳридаги энг нуфузли ресторанларда малакасини ошириб қайтди.

Фото: Фурқат Тошматов / Telegram

Жамоамиз билан ҳамиша халқ хизматида бўлиб, уларнинг олқишини олсак, шунинг ўзи биз учун катта мукофотдир.

Қувонарлиси, мамлакатимиз мустақиллиги байрами арафасида Гулистон шаҳрида аҳолига сифатли сервис хизмати кўрсатувчи объектлар сони яна биттага ортгани ва энг муҳими, 30 нафар гулистонлик ёш йигит-қизлар домий иш ўрнига эга бўлганидир.

А.ҚАЮМОВ, ЎзА мухбири

Report Page