Имтиёзга эга бўлган абитуриентларнинг ўтиш балларини билиш имконияти яратилди

Имтиёзга эга бўлган абитуриентларнинг ўтиш балларини билиш имконияти яратилди

@Sirdaryo
Фото: ЎзА

Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилишда бир қатор имтиёзлар мавжуд бўлиб, Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида имтиёзга эга бўлган абитуриентларнинг 2019/2020 ўқув йили учун ўтиш балларини билиш имконияти яратилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Ушбу хизматдан расмий веб-сайтдаги “ИМТИЁЗ ЎТИШ БАЛИ” бўлими орқали фойдаланиш мумкин.

Сизнинг рекламангиз учун жой!

Мазкур бўлимга киргандан сўнг,

Таълим шакли;

Имтиёз тури;

Олий таълим муассасаси (ОТМ) танланади.

Мазкур амаллар бажарилгандан сўнг, имтиёз турлари бўйича ўтиш баллари билан танишиш мумкин.

Report Page