Сирдарё вилояти ҳокимининг қурилиш ишлари бўйича ўринбосари Жаҳонгир Иброҳимов Тошкент шаҳар Бектемир тумани ҳокими этиб тайинланди
@SirdaryoБу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.
"Иброҳимов Жаҳонгир Баҳодирович Тошкент шаҳрининг Бектемир туманига ҳоким этиб тайинланди.
Жаҳонгир Иброҳимов 1982 йилда Тошкент вилоятида туғилган.
2006 йилда Тошкент архитектура-қурилиш институтини тамомлаган.
2017-2020 йилларда Сирдарё вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари бўлиб ишлаган", - дейилади хабарда.
Ижодий жамоамиз номидан Жаҳонгир Баҳодировичнинг келгуси ишларида зафарлар тилаб қоламиз.