Ширин шаҳар ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Ширин шаҳар ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

@Sirdaryo
Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Жорий йилнинг 25 август куни Халқ депутатлари Ширин шаҳар Кенгашининг навбатдаги ўн учинчи сессияси бўлиб ўтди.

Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Бўлиб ўтган мазкур сессия кун тартибида ташкилий масала кўриб чиқилди.

Унга кўра, Ширин шаҳар ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимига янги бошлиқ тасдиқланди.

Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Бойқобилов Рафиқ Хужаназарович - Ширин шаҳар ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи этиб тайинланди.

Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Р.Бойқобилов шу вақтгача шаҳар ҳокимлигининг бир қанча лавозимларида иш фаолиятини юритиб келган. Бу лавозимга тайинлангунга қадар, Ширин шаҳар ҳокимлигининг ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Халқ депутатлари Ширин шаҳар Кенгашининг мазкур сессиясида шунингдек, бюджет маблағларининг орттириб бажарилган қисмини тақсимлаш; пандемия даврида тўй-ҳашамлар ва мароисмларни ўтказиш тартиб ҳам депутатлар, сектор раҳбарлари ва тегишли ташкилот раҳбарлари билан кенг муҳокама қилинди.

Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page