Ўзбекистон халқ артисти Дилбар Икромова вафот этди

Ўзбекистон халқ артисти Дилбар Икромова вафот этди

@Sirdaryo
Фото: "Халқ Сўзи Online"

Бу ҳақда "Халқ Сўзи Online" хабар бермоқда.

"Ўзбекистон халқ артисти Дилбар Икромова бугун, 25 август куни 73 ёшида оламдан ўтди. 

Қайд этилишича, актриса коронавирус-пневмония хасталигидан даволанаётган эди.

Маълумот учун, Дилбар Икромова "Келинлар қўзғалони", "Чимилдиқ", "Дев билан пакана", "Девона", "Афғон", "Ойқиз эртаги" каби жуда кўплаб фильмларда бир-биридан қизиқарли бўлган турли ролларни маҳорат билан ижро этган.

Алоҳида таъкидлаш жоизки, Дилбар Икромова "Келинлар қўзғалони" фильмидаги Сотти роли билан барчанинг қалбидан чуқур жой эгаллаган", - дейилади хабарда.

Ижодий жамоамиз номидан марҳуманинг яқинларига ҳамдардлик изҳор этамиз.

Report Page