Ўзбекистонда 26—30 (Сирдарёда 27) август куни «Буюк аждодларга муносиб ворис бўлайлик» шиори остида ёшлар фестивали ўтказилади

Ўзбекистонда 26—30 (Сирдарёда 27) август куни «Буюк аждодларга муносиб ворис бўлайлик» шиори остида ёшлар фестивали ўтказилади

@Sirdaryo
Фото: Ёшлар медиа маркази

Жорий йил 26—30 август кунлари республиканинг барча ҳудудлари бўйлаб «Буюк аждодларга муносиб ворис бўлайлик» шиори остида ёшлар фестивали ўтказилади. Бу ҳақда Ёшлар медиа маркази «Дарё»га маълум қилган.

Фестиваль жойларда қуйидаги саналарда ўтказилади:

26 августда Навоий, Бухоро, Наманган вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида;

Сизнинг рекламангиз учун жой!

27 августда Хоразм, Андижон, Сурхондарё ва Сирдарё вилоятларида;

28 августда Фарғона, Қашқадарё, Самарқанд, Жиззах ва Тошкент вилоятларида;

29 августда Тошкент шаҳрида.

Фестиваль давомида Президентнинг 5 та ташаббуси асосида спорт мусобақалари, китоб-савдо ярмаркалари, ёш тадбиркорлар маҳсулотлари кўргазмалари, фахрий ўқитувчилар, ижодкор ёшлар билан учрашувлар, «Робототехниклар танлови» ҳамда бошқа қизиқарли тадбирлар ташкил этилади.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи барча ёшларни фестивалда фаол иштирок этишга чорлайди.

Report Page