Сирдарёда бир кунда 4020 нафар абитуриент имтиҳон топширади

Сирдарёда бир кунда 4020 нафар абитуриент имтиҳон топширади

@Sirdaryo
Фото: “Халқ Сўзи Online”.

Сирдарё вилоятида 49 318 нафар абитуриент тест синовларини Гулистон шаҳридаги «Марказий ўйингоҳ» ҳамда Гулистон шаҳар болалар ва ўсмирлар спорт мактаби стадионларида топширади. Айни чоғда мазкур иншоотлар тест синовлари учун ҳар жиҳатдан пухта тахт қилиб қўйилди.

— Тест синовларини 12 кун ичида якунлаш бўйича аниқ режа ишлаб чиқилди, — дейди Давлат тест маркази Сирдарё вилояти бўлими бош мутахассиси Жамшид Мамаражабов. - Ҳар бири 30 нафардан 67 та абитуриентлар гуруҳи тузилди. Бир кунда икки маҳаллик тест синовларида жами 4020 нафар абитуриент ана шундай гуруҳларга бўлинган тартибда иштирок этади. Уларнинг коронавирус пандемиясидан ҳимоя талаблари асосида тест топширишлари учун барча шароитлар яратиб қўйилди. Қолаверса оби ҳаво ҳам эътиборга олиниб, дейлик, ноқулайлик туғилмаслиги учун абитуриент столлари қуёш нури йўналишига тескари ҳолатда жойлаштирилди. Шу ўринда эслатиш лозимки, Давлат тест марказига кўра гидрометеорология марказининг аниқ маълумоти асосида ноқулай оби ҳаво (масалан, ёмғир, жала) кутилган кундаги имтиҳонлар жадвал охиридан кейинги кунга кўчирилади. Ва бу ҳақда шу куни тест топшириши керак бўлган абитуриентларга СМС хабарлар орқали маълум қилинади.

Аҳмадали Шерназаров,

“Халқ Сўзи Online”.

Report Page