Ховос туманида пахта йиғим-теримига пухта тайёргарлик кўрилмоқда

Ховос туманида пахта йиғим-теримига пухта тайёргарлик кўрилмоқда

@Sirdaryo
фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Жорий йилда Ховос туманида пахта хомашёси етиштирувчи фермер хўжаликлари учун барча шарт-шароитлар яратилганлиги, уруғлик чигит, минерал ўғит, ёнилғи-мойлаш маҳсулотлари ўз вақтида дала бошига етказилиб берилганлиги, сувдан оқилона фойдаланилганлиги, деҳқону-фермерларимизнинг фидокорона меҳнатлари эвазига далаларда мўл ҳосил тўпланиши кўзда тутилмоқда. Галдаги асосий вазифа фидокорона меҳнат ҳамда катта харажат эвазига етиштирилган пахта ҳосилини қисқа муддатларда ва сифатли йиғиб-териб олиш ишларини уюшқоқлик билан ташкил этишдан иборат. Шу муносабат билан, Ховос туманида пахта йиғим теримини уюшқоқлик билан ташкил этиш ва етиштирилган ҳосилни нес-нобут қилмасдан йиғиб олиш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.

фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Йиғилишда туман ҳокими У.Камолов, туман прокурори Ш.Алтмишев, туман ИИБ бўлими бошлиғи А.Эгамназаров ва туман ДСИ бошлиғи С.Худойбердиев ва маҳаллалардан тузилган отряд раҳбарлари иштирок этишди.

фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Жорий мавсумда туманда 80 та терим отрядлари ташкил этилиши режалаштирилган бўлиб, уларга тажрибали маҳалла фаоллари бириктирилган. Шунингдек ҳар мавсумда бўлгани каби ушбу мавсумда хам мажбурий меҳнатга йўл қўйилмаслиги яна бир бор таъкидланди.

Ховос тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page