LIVE: Ободлик бор жойда файзу барака бўлади (фото)
@SirdaryoАлбатта бу гап бежиз айтилмаган тозалик, ободончилик бор жойда хайр-барака бўлади. Зеро, ҳаво ҳароратининг илиқлашиши ҳам кўкаламзорлаштириш ишлари учун қулай муҳит яратади. Сирдарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходинлари ҳам мустақиллигиизнинг 29 йиллигини муносиб ўтказиш бўйича “Жонажон юртим ободлигига ўз ҳиссамни қўшаман” шиори остида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини уюшқоқлик билан амалга оширишмоқда.
Бунда асосан бошқарма бино атрофларида кенг кўламли тозалаш, таъмирлаш, ободонлаштириш ҳудудга турли манзарали гул кўчатлари ўтқазиш ишлари олиб борилди.
Гўзал ва навқирон Ўзбекистонимизнинг янада гуллаб яшнашига ҳеч кўз тегмасин.
Сирдарё вилояти ФВБ Ахборот хизмати