Ширин шаҳрида мактабларни очиш масаласида шаҳар ҳокими А.Хожиматов ва сектор раҳбарлари иштирокида тушунтириш ишлари олиб борилди

Ширин шаҳрида мактабларни очиш масаласида шаҳар ҳокими А.Хожиматов ва сектор раҳбарлари иштирокида тушунтириш ишлари олиб борилди

@Sirdaryo
Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Жорий йилнинг 24 август куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов бошчилигида халқ таълими тизимига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Мазкур видеоселекторда карантин қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда умумий ўрта таълим мактабларини очиш масаласи кенг муҳокама қилинди.

Ўтказилга ушбу видеоселекторда қуйидаги топшириқлар берилди:

  • 7 сентябрдан яшил ҳудудларда тажриба тариқасида мактаблар очилади;
  • 14 сентябрдан барча ҳудудлардаги мактаблар очилади;
  • Мактаблар очилгач, ўқувчилар "Синф режими" тартибида ўқишади. Яъни хонама-хона кўчиб юрмайди.
  • Барча ҳудудий вилоят ҳокимликлари томонидан 10 сентябрга қадар барча мактаблар антисептик ва бошқа керакли воситалар билан таъминланади (кўчма қўл ювиш жойлари ҳам ташкилланади)
  • Барча ўқитувчилар коронавирусга тест топширади, кейинроқ вирусга қарши вакцина қилинади.
  • Барча мактабларда изоляция хоналари ташкил қилинади.
  • Мактабларнинг биронтасида буржуйка печкалар қолмайди.
  • Ётоқда қоладиган ўқувчилар (ИДУМИ) озиқ-овқатлари албатта СЭОМ назорати остида бўлади.

Бош вазир бошчилигида ўтказилган мазкур видеоселекторда берилган топшириқлар ижроси юзасидан бугун 25 август куни Сирдарё вилояти Ширин шаҳар ҳокими А.Хожиматов ва сектор раҳбарлари томонидан шаҳар ҳудудида жойлашган умумий ўрта таълим мактабларига ташриф буюриб, тегишли масъул раҳбарлар, мактаб директорлари, ўқитувчилар билан учрашув ўтказилиб, юқоридаги топшириқларнинг мазмун-моҳиятини мактаб директорлари ва ўқитувчиларга етказилиб, тегишли мутасадди ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди.

Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Ширин шаҳар умумий ўрта таълим мактабларида янги ўқув йилига тайёргарлик кўриш бўйича барча ташкилий ҳамда ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page