Энди маҳкумларга ҳам пенсия берилади

Энди маҳкумларга ҳам пенсия берилади

@Sirdaryo
Фото: xabar.uz

Манзил-колонияларда жазони ўтаётган, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга пенсия тайинланади. Сенат 21-ялпи мажлисида сенаторлар шу ҳақдаги қонунни маъқуллаганлар.

xabar.uz'нинг ёзишича, бунинг учун маҳкумлар манзил-колония жойлашган ердаги Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига ариза бериши керак.

Сизнинг рекламангиз учун жой!

Бундай шахсларга пенсия тўлови манзил-колония жойлашган ердаги Пенсия жамғармаси бўлимлари томонидан маҳкумларнинг шахсий ҳисобварақларига ўтказиш орқали тўланади.

Report Page