Қурган иншоотларимиз – ўзимизга қўйган ҳайкалларимиздир

Қурган иншоотларимиз – ўзимизга қўйган ҳайкалларимиздир

@Sirdaryo
Фото: Фурқат ТОШМАТОВ / Telegram

Сирдарё вилоятидаги “Янгиер транс файз сервис” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари бир йўла 8 қурилиш фронтида бунёдкорлик ишларини амалга оширишмоқда.

Ушбу корхонага мақоламиз ва замонамиз қаҳрамони Қаҳрамон ака Сулаймонов 2000 йилда асос солиб, мана қарийб 10 йилдирки корхонани ўзи бошқариб келади.

20 йил тарих олдида арзимаган йиллардек туйилган бу даврда, “Янгиер транс файз сервис” МЧЖ бунёдкорлари вилятда кўплаб иншоотларни қуриб фойдаланишга тошириди. Жумладан, вилоятдаги умумтаълим мактабларининг 10 дан ортиғини, касб-ҳунар коллежларининг 7 тасини, вилоят марказидаги “Гулистон” стадионини, янги лойиҳалар асосидаги арзонлаштирилган уй жойларни Гулистон шаҳрида 5 қаватли уйларнинг 10 тасини, Гулистон туманидаги 2 сотихли уйларнинг 40 тасини, Ширин шаҳридаги шунақа 2 қаватли уй жойнинг 2 тасини Қаҳрамон ака Сулаймонов раҳбарлигидаги айнан ушбу корхона барпо этди.

Фото: Фурқат ТОШМАТОВ / Telegram

– Иш фаолиятимни Тошкент давлат политехника институтининг сиртқи бўлими 1-босқичида 1-разрядли арматурачиликдан бошлаганман, – дейди “Янгиер транс файз сервис” МЧЖ раҳбари Қаҳрамон ака Сулаймонов. –  Тошкент шаҳридаги телебашни қурилишида ишладим. Электро пайвандчи, монтажчи, ғишт терувчи, участка бригадири, қурилиш ПМКси ўринбосари бўлиб, Тошкент, Бекобод шарларида каби кўплаб жойларда меҳнат қилдим.

Марҳум онам бетоб бўлиб ётиб қолганларидан сўнг, вилоятга қайтди.

Қаҳрамон ака Сирдарё вилоятига қайтгач, 1992-1997 йилларда Боёвут, Гулистон, Ховос туманлари, Гулистон, Янгиер шаҳарларида қурилиш кўчма қурилиш корхоналарида участка бошлиғи, бош муҳандис, бошлиқ ўринбосари, 1997-2007 йилларда кўчма қурилиш корхонасида бошлиқ, “Сирдарё трест агро строй” корхонаси бошлиқ, 2007-2010 йилларда “Ягона буюртмачи инжинеринг” компаниясида бошлиқ бўлиб меҳнат қилди.

Сизнинг рекламангиз учун жой!

Инсон ҳамма нарсага чидаши мумкин, аммо адолатсизликка чидай олмайди. Ана шу адолатсизлик сабаб, Қаҳрамон ака вилоятнинг каттагина раҳбарлигидан кетишига тўғри келди. Раҳбарлик қилган кезларида қўл остида ишлаган малакали мутахасслар билан биргаликда “Янгиер транс файз сервис” масъулияти чекланган жамиятини ташкил этди. Ҳеч қандай техникасиз, 10-15 қурувчи билан иш бошлаган Қаҳрамон Сулаймонов раҳбарлик қилаётган корхонада бугун 4 та мобилний, 2 башинний кран, 2 та бетоновоз, 4 самосвал ва бошқа кўплаб техникалари мавжуд.

Фото: Фурқат ТОШМАТОВ / Telegram

– Бизнинг луғат бойлигимизда “мавсумий ишчи” деган атаманинг ўзи йўқ, – дейди Қаҳрамон Суяров. – 400 нафар доимий ишчимиз қишин-ёзин меҳнат қилади. Чунки Ўзбекистонимизда қурувчи учун ёзда қанча кўп иштопилса, қиш мавсумида унданда кўпроқ иш топилди.

Айни пайтда, жамиятимиз меҳнаткашлари 8 қурилиш фронтида меҳнат қилаяпти. Улар Ховосдаги қурилишлардан ташқари, Гулистон шаҳрида 4 та 5 қаватли, 1 та лифтли 7 қаватли уйларни қураётир.

Фото: Фурқат ТОШМАТОВ / Telegram

– Бугунги кунда қурилиш сохасидаги энг катта муаммо, менинг фикримча – бу кадрлар муаммосидир, – дейди Қахрамон Сулаймонов. – Аслида, касб-ҳунар коллежларини нафақат қурилиш, деярли барча сохаларга малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида ташкил этган эдик. Афсуски, улар самара бермади. Нимага, деган савол туғилади? Чунки, бошқа сохаларни билмадиму, қурилиш сохасини, айтайлик, пайвандчи, ғишт терувчи, бўёқчи, қўйинки, қурилишдаги ҳар қандай мутахассисни, соханинг мутахассиси бўлмаган қўштироқ ичидаги мутахассисларга бериб қўйдик. Натижада бола на билим ола билди, на мутахассисликни ўрганди.

Бўлажак қурувчи фақат партада ўтириб эмас, қурилиш участкасида, мана менга ўхшаб қишда керза, ёзда брезинт этикни кийиб, лой, бетон, алибаст кечиб, эгалламоқчи бўлган мутахассислиги ўргансин, ўзлаштирсин, касбини қадрига етсин.

Фото: Фурқат ТОШМАТОВ / Telegram

Ана шу муаммони ҳал қилсак, қурилишларимизда сифат, самара бўлади. Ва энг асосийси қурилишдаги бугунги энг катта муаммони ҳал қиламиз. Халқимиз бежизга, чумчуқ сўйса ҳам қассоб сўйсин, деб айтмаганда. Мен қурувчиманми, қурилишимни қилай. Кимдир врачми – беморини даволасин. Бошқа биров ўқитувчими, болаларимизга таълим-тарбия берсин.

Қурилишимизда урф бўлиббораётган яна бир муаммо. Лойиҳалаштириш институти билан деб ўйлайман. Иншоотларимизда бир хиллик ниҳоятда кўп.

Фото: Фурқат ТОШМАТОВ / Telegram

Республикамизнинг қайси тумани шаҳри, маҳалласи, қишлоғига борманг, кўп қаватли уйларда ҳам котеджларда ҳам бир хилликни кўрамиз. Бундан воз кечиш керак. Ҳар бир вилоят, туман, шаҳар, керак бўлса, маҳалла, қишлоқнинг ўз маданий, архитектуравий меросидан келиб чиқиб, аоли буюртмасга қараб уй қурмоқ лозим.

Ахир қурган уйларимиз ўзимизга ўзимизни қўйган ҳайкалларимиз эмасми?

Абдужалол ҚАЮМОВ, ЎзА мухбири

Фурқат ТОШМАТОВ, суратлар муаллифи

Report Page