Бухорода ҳарбий қисм ходими пора билан ушланди

Бухорода ҳарбий қисм ходими пора билан ушланди

@Sirdaryo
Фото: Google Images

Бухоро туманидаги ҳарбий қисмда ишловчи ходим когонлик фуқаронинг укасини танишлари орқали ҳарбий қисмлардан бирига ишга киритиб қўйишини айтиб, эвазига 4000 доллар сўраган.

Бу ҳақда xabar.uz'нинг хабар беришича, жорий йил 18 август куни Бухоро шаҳридаги “Карвон” буюм бозори қаршисидаги бекат олдида ходим келишилган пулдан 3000 долларини олган вақтида ушланган.

Сизнинг рекламангиз учун жой!

Ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми ва 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Report Page