КУЗ-ҚИШ МАВСУМИНИ БЕТАЛОФАТ ЎТКАЗАЙЛИК

КУЗ-ҚИШ МАВСУМИНИ БЕТАЛОФАТ ЎТКАЗАЙЛИК

@Sirdaryo
Фото: Сирдарё вилояти ФВБ

Сирдарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва унинг қуйи тизимлари томонидан 2020/2021 йиллар куз-қиш мавсуми даврида аҳоли турар жойлари, кўп қаватли уйлар, ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқлари объектларида ис газидан захарланиш, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ёнғин хавфсизлигини таъминлаш борасида профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.

Фото: Сирдарё вилояти ФВБ

Шнингдек, ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларини тарғиб қилиш, фуқароларнинг саводхонлигини ошириш мақсадида 861 маротаба 15.974 нафар инсонлар билан аҳоли турар жойларида содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда ҳолат, ёнғинларни олдини олиш, улар содир бўлганда ҳаракат қилиш тартиблари ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этилиши юзасидан сухбат ва йўриқномалар ўтказилди.

Фото: Сирдарё вилояти ФВБ

Азиз юртдошлар берилаётган тушунтиришларга амал қилиб ўзингиз ва яқиндарингизни асранг.

Сирдарё вилояти ФВБ Ахборот хизмати

Report Page