“Дамас” ҳайдовчиси йўл нотекислигидан қочиб “Камаз”га урилди

“Дамас” ҳайдовчиси йўл нотекислигидан қочиб “Камаз”га урилди

@Sirdaryo
Фото: ИИВ ЙҲХБ

Жорий йилнинг 23 август куни соат 19:30 ларда, Қашқадарё вилояти, Китоб тумани, “Сарой” МФЙ, Сарой қишлоғи ички йўлида ҳайдовчи 1979 йилда туғилган С.И. “Дамас” русумли автомобилни бошқараётиб йўлдаги нотекисликдан қочиб қарама-қарши йўналишга ўтиб кетиб, қаршисидан келаётган ҳайдовчи 1996 йилда туғилган Ж.Ж. бошқарувидаги “Камаз 5511” русумли юк автомашинаси билан тўқнашиб, ЙТҲ содир этган.

Фото: ИИВ ЙҲХБ

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББнинг хабарига кўра, натижада, “Дамас” русумли автомобиль ҳайдовчиси 41 ёшли С.И. оғир тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган.

Фото: ИИВ ЙҲХБ

Мазкур ЙТҲ юзасидан Китоб тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан жорий йил 24 август куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлишига сабаб бўлиши) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Report Page