Австрия транспорт тизимига аэротаксилар ҳам киритилади

Австрия транспорт тизимига аэротаксилар ҳам киритилади

@Sirdaryo
Фото: ЎзА

Австриянинг Линс шаҳрида жамоат транспорти тизимига аэротакси – йўналишли учувчи таксилар ҳам қўшилади. ЎзАнинг ёзишича, бу ҳақда "Евро-Пульс" томонидан хабар берилган.

2021 йилдан ушбу инфратизим қурилиши бошланади.

Бундай транспорт воситасида йўловчилардан ташқари юк ташиш ҳам кўзда тутилмоқда.

Қайд этилишича, аэротаксиларнинг синов парвози учувчисиз ҳолатда аҳоли яшамайдиган ҳудудда ўтказилади.

Аэротаксиларнинг дастлабки бекатлари Дунайнинг икки соҳилида барпо қилинади. Янгилик ишланмаси австриялик ва хитойлик муҳандислар томонидан яратилди.

Синовда аэротаксиларнинг шаҳарга нечоғлик мослиги ва унинг атроф-муҳитга таъсири каби кўрсаткичларга аниқлик киритилади.

Report Page