Сovid-19 бўйича эълон қилинадиган статистика қанчалик тўғри? Инфекция юқтирганлар кўп, лекин эълон қилинмайди. Буни қандай тушунса бўлади?

Сovid-19 бўйича эълон қилинадиган статистика қанчалик тўғри? Инфекция юқтирганлар кўп, лекин эълон қилинмайди. Буни қандай тушунса бўлади?

@Sirdaryo
Фото: Google Images

"Халқ Сўзи Online"нинг ёзишича, бугун АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Наргиза Нуруллаева муҳим саволларга жавоб қайтарди:

Савол: Коронавирусга чалинганимга 7 кун бўлди, тез ёрдамга телефон қилсам келмаяпти, дорихона ва дўконларга ўзим чиқиб келишимга тўғри келяпти. Бунақада бошқаларга вирус юқтиришим мумкин, тез ёрдам келишини қаттиқроқ назорат қилиш имкони борми?

Жавоб: Агар сизда тест орқали коронавирус аниқланган бўлса, аниқланган ташкилотдан туман санитария-эпидемиология станцияси УАШга хабар беради ва поликлиникадаги врачингиз уйингизга келади.

Шифокор сизнинг ҳолатингизни баҳолайди ва кўрсатма бўлса, тез тиббий ёрдамни уйингизга чақиради.

Сиз турар-жойингизга қарашли оилавий поликлиникага хабар беринг ва сизга малакали ёрдам кўрсатилади.

Савол: Шаҳар тиббиёт бирлашмаси кардиология бўлимида ҳамшира бўлиб ишлайман. Иш жараёнимда коронавирус юқтириб олдим. Шифохона маъмурияти томонидан бирорта имтиёз борми?

Жавоб: Агар сизда фаолият кўрсатадиган муассасанинг қизил зонасида ишлаш пайтида ПЗР тести орқали коронавирус аниқланган бўлса, ушбу муаммоингиз бўйича Молия вазирлигининг ишончли телефон рақамига савол бериб, имтиёзлар бўйича жавоб олишингиз мумкин.

Савол: Сovid-19 бўйича эълон қилинадиган статистика қанчалик тўғри? Масалан, Сурхондарё вилояти бўйича статистика умуман йўқ. Инфекция юқтирганлар кўп, лекин эълон қилинмайди. Буни қандай тушунса бўлади?

Жавоб: Коронавирусга чалинган беморларнинг сони ҳар куни оммавий ахборот воситаларда ва ССВ сайтида вилоятлар кесимида эълон қилинади.

Буларнинг сони яширилмайди, фақат ПЗР тести орқали аниқланган беморларнинг сони статистик маълумотларга киради.

Савол: Тонзилит ҳам сурункали касалликми? Ёшлигида 10 йиллар олдин шу ташхис қўйилган одам учун коронавирусга чалиниши қанчалик хавфли?

Жавоб: Сурункали тонзиллит — юқори нафас йўлининг касаллиги ҳисобланиб, танглай муртакларининг узоқ вақт давомида яллиғланиши билан кечади.

Сурункали тонзиллит ривожланишига ўткир тонзиллитни самарасиз ёки охиригача даволанмаслиги сабаб бўлади. Касаллик қўзғатувчилари — асосан бактерия ва вируслар.

Улар пасайган иммунитет фонида танглайда кўпаяди.

Сурункали тонзиллитнинг яна бир кўп учровчи сабабларидан бири — тиш ва милк касалликларидир. Шунинг учун тиш тозалиги гигиенасига амал қилиш, ўз вақтида кариесга чалинган тишларни даволаш лозим.

Бундан ташқари, сурункали тонзиллит пайдо бўлишига бурун ва бурун олди бўшлиқларидаги инфекция ўчоқлари — сурункали ринитлар, синуситлар, полиплар ва ҳатто вақти-вақти билан юзага келувчи аллергик тумов ҳам сабаб бўлиши мумкин.

Сурункали тонзиллит мавжуд бўлганда коронавирус билан касалланиш хавфи юқори. Шу сабабли ушбу касаллик мавжуд бўлган кишиларга ниқоб тақиш, оғиз бўшлиғини чайқаш ва инфекция ўчоқларини санация қилиш мақсадида ўз вақтида шифокорга мурожаат қилиш тавсия этилади.

Report Page