Сирдарёда уч эгизак қизалоқларга туғилганлик гувоҳномаси сайёр тартибда топширилди

Сирдарёда уч эгизак қизалоқларга туғилганлик гувоҳномаси сайёр тартибда топширилди

@Sirdaryo
Фото: ДХА вилоят бошқармаси

Ширин шаҳрида яшовчи Моҳирани Аллоҳ эгизак фарзандлар онаси бўлишдек бахт билан сийлади. Эгизак қизалоқларнинг отаси шифокор Баҳром Мамадалиевнинг ҳам қувончи чексиз. Бирваракайига уч нафар қизалоқ туғилиши уларнинг оиласига олам-олам қувонч олиб келди. 

Эгизакларнинг вазни каттаси 2200 грамм, ўртанчаси 2200 грамм, энг кичиги 2250 граммни ташкил этди. Айни чоғда она ва эгизакларнинг саломатлиги яхши. 

Қизалоқларга Фотима, Зуҳра, Заҳро дея исм қўйишди.

Ширин шаҳар ФҲДЁ бўлими томонидан чақалоқларга туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома сайёр тартибда топширилди.

ДХА Сирдарё вилоят бошқармаси Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар шўъбаси

Report Page