Мандат қувончлари

Мандат қувончлари

@Sirdaryo
Фото: Sirdaryo Xabarlari

Бугунги кун кўпгина илм оламан, ўқийман деган ёшлар учун қувончли хабар – мандат билдан бошлангани рост.

Яқиндагина Гулистонда бўлиб ўтган биринчи Халқаро инвестиция форумида хорижлик меҳмонларни кутиб олишда фаол қатнашган, хорижий тилда бемалол мулоқот қила оладиган кўнгиллилар сафида бўлган бир қанча ёшлар талабалик бахтига мушарраф бўлишди. Улар орасида Гулистон Ахборот технологиялари коллежи битирувчиси Сардорбек Равшанов ҳам бор.

Сизнинг рекламангиз учун жой!

Сардорбек Тошкент давлат Шарқшунослик институтининг Хорижий мамлакатлар иқтисодиёти ва мамлакатшунослик йўналиши талабаси бўлди.

- Орзуим амалга ошганидан хурсандман, устозларим, ота-онам ва мени қўллаб-қувватлаган барчадан миннатдорман. Албатта олий ўқув юртини муваффақият билан тамомлаб, ватанимга муносиб фарзанд бўламан, - деди Сардорбек биз билан суҳбатда.

Фото: Sirdaryo Xabarlari

Биз ҳам талабалар сафига қабул қилинган барча сирдарёлик ёшларни самимий табриклаймиз!

Report Page