Бухорода қидирувда бўлган “КАМАЗ”, Мирзаобод кўчаларидан топилди

Бухорода қидирувда бўлган “КАМАЗ”, Мирзаобод кўчаларидан топилди

@Sirdaryo
Фото: МИБ Мирзаобод туман бўлими

Қарздор жисмоний шахсни, олиб қўйилиши лозим бўлган болани, шунингдек автомототранспорт воситаларини қидириш, олиб қўйиш ва хатлаш Бюро органларининг вазифаларидан бири ҳисобланади.

Пешку туманлараро иқтисодий судининг 12.03.2020 йиодаги ижро варақасига асосан қарздор, “ARTWAY-KORTECH INJEKT”МЧЖдан ундирувчи Д.Хамроева фойдасига 121 млн.сўмдан ортиқ қарздорлик ундириб берилиши белгиланган.

Мажбурий ижро бюроси Вобкент туман бўлими томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида 15.04.2020 йилда жавобгарга тегишли бўлган “КАМАЗ” ва “НОWO” русумли автотранспорт воситаларига нисбатан қидирув эълон қилинган.

Бюронинг Мирзаобод ва Сардоба туман бўлими ҳодимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув натижаларига кўра қарздорга тегишли бўлган 1985 йилда ишлаб чиқарилган, яшил рангли, КАМАЗ-5410 русумли 80 043 НВА давлат рақамли автотранспорт воситаси Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида Рустам исмли фуқаронинг бошқарувида бўлганлиги аниқланиб, автотранспорт воситаси тегишли далолатнома асосида хатланиб, Бюронинг Вобкент туман бўлими томонидан 15.04.2020 йилдаги автотранспорт воситасига нисбатан эълон қилинган қидирув қарорининг ижроси таъминланди ва қонунда белгиланган тартибда тегишли чоралар кўрилди.

Шухрат Жумабоев,

Бюронинг Мирзаобод туман бўлим бошлиғи

Report Page