Сирдарё вилоят халқ қабулхонаси мудири Х.Қўлдошев Ширин шаҳар ёшлари учун яратилган иш ўринлари билан танишди

Сирдарё вилоят халқ қабулхонаси мудири Х.Қўлдошев Ширин шаҳар ёшлари учун яратилган иш ўринлари билан танишди

@Sirdaryo
Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Жорий йилнинг 24 август куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сирдарё вилоятидаги халқ қабулхонаси мудири Холмирза Қўлдошев Ширин шаҳрига ташриф буюрди.

Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Ташриф давомида Х.Қўлдошев Ширин шаҳар халқ қабулхонасига фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларнинг қаноатлантирилиш ҳолатини ўрганиш билан бир қаторда шаҳарда яшовчи ишсиз ёшлар бандлигини таъминлашга қаратилган қатор чора-тадбирлар ижроси ҳамда бугунги кунда Ширин шаҳрида ёшларга яратиб берилаётган иш ўринлари билан яқиндан танишди.

Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Хусусан, Ширин шаҳар Мирзо Улуғбек маҳалласида жойлашган "Фирдавс Фарангиз барака" корпоративидаги шароитларни кўздан кечирди. Бу корпоративда ёшлар учун тикувчилик касбини ўзлаштиришга қаратилган ўқув машғулоти ҳамда шу билан биргаликда иш билан таъминлаш тизими йўлга қўйилган.

Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Шунингдек, шу маҳалла ҳудудида жойлашган, яқин кунлар ичида ишга тушиши кутилаётган "Асадбек Шохрух ҳамкор" МЧЖ га қарашли хусусий клиникадаги олиб борилаётган иш жараёнларини кўздан кечириш билан бир қаторда у ерда ёш ҳамширалар ва мутахассислар учун янги бўш иш ўринларини яратилиши кўзда тутилаётганлигининг гувоҳи бўлди.

Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Ташриф давомида ёш тадбиркор Азамат Маликовнинг фаолиятига ҳам назар солинди.

Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Ушбу мебел ишлаб чиқариш цехида устоз-шогирд анъанаси йўлга қўйилган бўлиб, ёшларнинг даромад олишлари билан бир қаторда ўз ҳунарларига ҳам эга бўлиб боришларига замин яратилмоқда.

Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page