Ховос туманида муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини реконструкция қилиш ва таъмирлаш орқали туман аҳолисига қулай шароитлар яратилмоқда
@SirdaryoСирдарё вилояти Ховос туманининг янги маркази қурилишини таъминлаш, муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ҳамда ижтимоий соҳа объектларини янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш орқали туман аҳолисига қулай шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси томонидан 07.05.2019 йилда қабул қилинган қарор туманимиз марказида амалга оширилаётган кенг кўламли ишларга асос сифатида хизмат қилмоқда.
Бугунги кунга келиб аҳолимизга муносиб турмуш шароитини яратиш мақсадида шахарча ҳудудидаги сув қувурлар ва канализация тизими таъмирланмоқда ва яроқсиз холга келиб қолган қувурлар янгиланмоқда.
Жадаллик билан олиб борилаётган ушбу ишларнинг барчаси туманимиз аҳолисига муносиб турмуш шароитларини яратишга қаратилган.
Ховос тумани ҳокимлиги ахборот хизмати