Сирдарёда тест синовларига тайёргарлик ишлари қизғин кетмоқда 

Сирдарёда тест синовларига тайёргарлик ишлари қизғин кетмоқда 

@hokimiyatpress

2020/2021 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалаврият таълим йўналишларига кириш тест синовлари бўлиб ўтадиган Гулистон шаҳар “Марказий ўйингоҳи”да (1-ҳудуд, 1-сектор) тайёргарлик ишлари билан танишиш ва қўшимча чора-тадбирларни белгилиш мақсадида 2020 йил 24 август куни Сирдарё вилояти ҳокими Мирзаев Ғофуржон Ғаниевич ҳамда Давлат тест маркази вакили Мирвалиев Зоид Зохидович ташриф буюрдилар.

Ташриф давомида, пандемия шароитидан келиб чиқиб, абитуриентлар қай тартибда тест синовларига киритилиши, дизенфексия тунелларидан ўтиши, ҳароратлари ўлчаниши, назорат постларидан текширилиши, уларга тиббий қўлқоп ва ниқоблар тарқатилиши, тегишли кўрсатма баннерлари ва видеокузатув камералари ўрнатилганлиги ҳамда ҳудуд ва бинолардаги таъмирлаш ишларини тўлиқ кўздан кечиришди.

Фото: вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Ташриф давомида вилоят ҳокими Ғ.Мирзаев тест синовларига пухта тайёргарлик кўриш шартлиги, аввало абитуриентларимизга қулай шарт-шароитларни яратиш асосий вазифамиз эканлиги, бу борада барча чора-тадбирларни амалга ошириш зарурлигини таъкидлаб, қисқа муддатда амалга ошириш лозим бўлган ишлар юзасидан тегишли ташкилот раҳбарларига кўрсатма ва топшириқларни бердилар.

Сирдарё вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page