Ижтимоий тармоқларда Сирдарё вилоятидаги ерларда ноқонуний равишда қирғовул овлаб юрганлар тўғрисида видеолавҳа тарқалди

Ижтимоий тармоқларда Сирдарё вилоятидаги ерларда ноқонуний равишда қирғовул овлаб юрганлар тўғрисида видеолавҳа тарқалди

@Sirdaryo
Фото: Видеодан скриншот

Мазкур видеолавҳа юзасидан Сирдарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан муносабат билдирилди.

"2020 йил январь ойида ёввойи ҳайвонларни спорт-ҳаваскорлик тарзида овлаш учун ажратилган квотада фазанларни овлаш учун квота ажратилмаган. Шунингдек, ёввойи ҳайвонларни овлаш учун 2020 йилда қўшимча квота ажратилмаган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигида 2006 йил 2 май куни 1569-сон билан рўйхатга олинган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ов қилиш ва балиқ овлаш қоидалари”га асосан, 2020 йил 1 февралдан бошлаб республика ҳудудида ов мавсуми ёпилган. Видеотасвирдаги тракторнинг давлат рақами Сирдарё вилояти ИИБ ЙХҲБ томонидан берилган тахминан Калгансир Ўрмон ов хўжалиги Меҳнат қишлоқчаси ҳудуди эканлиги аниқланди. Ноқонуний ов жараёни тахминан пандемияга қарши карантин пайтида олиб борилган.

Шу муносабат билан 5-6 кишидан иборат бўлган шахсларга карантин пайти ноқонуний равишда қилинган ов учун соҳа ходимлари томонидан огоҳлантиришлар берилган", - дейилади бошқарма муносабатида.

Report Page