Мирзаободда "Ғалла экиш" бўйича семинар бўлиб ўтди
@SirdaryoЖорий йилнинг 22 август куни Мирзаобод тумани Мирзачўл МФЙ ҳудудида жойлашган "БЕК КЛАСТЕР" дала майдонида "Ғалла экиш" бўйича семинар бўлиб ўтди.
Ғалла экиш олдидан жонлиқ сўйилиб қурбонлик қилинди. "Занги ота" жомъе масжиди имом хатиби Ҳ. Жўраев тамонидан қурон тиловати қилиниб ўтганлар ҳаққига бахшида этилди.
Шунингдек имом хатиблари ўз дуоларида юртимиз тинчлиги, деҳқончилигимиз барокати, тез кунларда инсоният бошидан вирус балосининг даф бўлишини сўраб илтижолар қилинди.
Туманимиз далаларига биринчи буғдой дони қадалди. Дала семинарида туман ҳокими Ҳ. Абдуллаев, "Бек кластер" ишчи ходимлари иштирок этди.
Мирзаобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати