Афғонистондаги қуролли ҳужум оқибатида жароҳат олган ўзбекистонлик Термизда даволанмоқда

Афғонистондаги қуролли ҳужум оқибатида жароҳат олган ўзбекистонлик Термизда даволанмоқда

@Sirdaryo
Фото: ЎзА

Аввалроқ Афғонистон​нинг Мозори-Шариф шаҳри яқинидаги темир йўл қўриқчиларига ҳужум уюштирилгани ҳақида хабар берилган эди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳужум оқибатида бир нафар ўзбекистонлик жароҳатланган, икки нафар афғонистонлик ҳалок бўлган, дейилади ЎзА хабарида.

Қайд этилишича, ҳужум оқибатида жароҳатланган ўзбекистонлик – «Сўғдиёна транс» корхонасининг координация бўлими бошлиғи ўринбосари Термиз шаҳридаги касалхонага етказилган.

«Сўғдиёна транс» корхонаси ишчи-ходимларини иш жойига олиб кетиш учун келган масъуллар Ҳайратон ишчилар яшаш базасидан чиқишганда ҳужумга учраган.

Report Page