Талабалар учун ўқиш 4 сентябрдан бошланади

Талабалар учун ўқиш 4 сентябрдан бошланади

@Sirdaryo
Гулистон давлат университети

Олий таълим муассасаларида янги ўқув йили 4 сентябрдан бошланади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига таяниб, xabar.uz хабар бермоқда.

Президент фармонига мувофиқ 31 августдан 3 сентябргача дам олиш кунлари этиб белгиланган, шунингдек, Ўзбекистон мустақиллиги байрами ҳам нишонланади.

Сизнинг рекламангиз учун жой!

Шу муносабат билан вазирлик олий таълим муассасалари жамоаларига муносиб дам олиш шароитларини яратиш мақсадида шундай қарорга келган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда умумтаълим мактабларида янги 2019-2020 ўқув йили 4 сентябрдан бошланиши ҳақида хабар берилган эди.

Report Page