Тошкент шаҳрида босма ва интернет ОАВ вакиллари учун тренинг ўтказилди. Унда 5 нафар Сирдарё вилояти вакиллари ҳам иштирок этишди.

Тошкент шаҳрида босма ва интернет ОАВ вакиллари учун тренинг ўтказилди. Унда 5 нафар Сирдарё вилояти вакиллари ҳам иштирок этишди.

@Sirdaryo
Фото: Данил Каримов / Telegram

Жорий йилнинг 22-24 август кунлари “Ўзбекистонда журналистика соҳасида халқаро этика стандартларини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида Тошкент шаҳрида босма ва интернет ОАВ вакиллари учун тренинг ўтказилди. Унда Тошкент шаҳри, Тошкент ва Сирдарё вилоятида фаолият юритувчи 20 нафар журналистлар иштирок этишди.

Фото: Данил Каримов / Telegram
Фото: Данил Каримов / Telegram

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати офисида ташкил этилган тадбир давомида бугунги кунда юртимизда амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотларни ёритишда таҳлилий журналистиканинг ўрни, сифатли таҳлилий мақолалар ёзиш, хусусан фактлар билан ишлаш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан ўринли фойдаланиш каби мавзулар бўйича кўникмалар берилди.

Фото: Данил Каримов / Telegram
Фото: Данил Каримов / Telegram

Лойиҳанинг мақсади юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг объектив ёритилишини таъминлаш мақсадида ҳудудлардаги маҳаллий ОАВ вакилларининг профессионал этика ва таҳлилий журналистика бўйича салоҳиятларини янада ошириш ҳисобланади.

Фото: Данил Каримов / Telegram
Фото: Данил Каримов / Telegram

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси билан ҳамкорликда жорий йилнинг июль — август ойлари давомида республиканинг қатор вилоятларида ҳудудий тренинглар ташкил этиб келмоқда. Унда, шунингдек ижтимоий-иқтисодий мавзуларни фаол ёритувчи блогерлар ҳам иштирок этишмоқда.

Сизнинг рекламангиз учун жой!

Бугунги кунга қадар тренинглар Самарқанд вилояти (Жиззах, Самарқанд ва Навоий вилоятлари иштирокчилари учун), Қашқадарё вилояти (Қашқадарё, Бухоро ва Сурхондарё вилоятлари иштирокчилари учун), Андижон вилояти (Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари иштирокчилари учун), Хоразм вилоятида (Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси иштирокчилари учун) ўтказилди. 

Фото: Данил Каримов / Telegram
Фото: Данил Каримов / Telegram

Натижада ҳудудларда фаолият юритаётган 100 дан зиёд босма ва интернет ОАВ вакиллари қамраб олиниб, улар иштирокида муҳокамалар ташкил этилди. Жумладан, иштирокчилар томонидан журналистларнинг касб этикаси, юртимизда бугунги кунда журналист ва блогерларнинг фаолияти юзасидан фикрлари умумлаштирилди. 

Манба: yumh.uz
Фото: Данил Каримов

Report Page