Александр Македонский армияси томонидан юртимизда асос солинган фортпост виртуал реаллик ёрдамида қайта тикланди (видео) 

Александр Македонский армияси томонидан юртимизда асос солинган фортпост виртуал реаллик ёрдамида қайта тикланди (видео) 

@Sirdaryo
Фото: "Халқ Сўзи Online"

Александр Македонский армияси томонидан Окс қирғоқларида асос солинган қадимий форпостни виртуал қайта тикловчи видеоролик яратилди. Анимацион видеороликнинг яратилиши Тоҳаристон экспедицияси томонидан Кампиртепада ўтказилган археологик тадқиқотлар материалларини ўрганишга асосланган. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига таяниб, "Халқ Сўзи Online" хабар бермоқда.

Уни яратиш жараёнига бевосита тарихий шаҳарчани тадқиқ қилган археолог ва тарихчилар жалб қилинган. Архитектурани моделлаштириш Эдвард Ртвеладзе бошчилигидаги археологик қазишмалар материаллари ва ўлчамлари асосида қайта тикланган. Қазиб олинмаган қисмлар эса ўша даврдаги Александрия шаҳарчаси ҳудуди рельефини ўрганиш асосида яратилди.

Сизнинг рекламангиз учун жой!

Аннимацион видеороликни яратишда Санъат институти Фанлар академияси директори Шокир Пидаев, Санъат институти архитектура бўлими илмий ходими Абдуманноб Зияев, Тошкент архитектура-қурилиш институти архитектура тарихи ва назарияси кафедраси доценти, архитектура фанлари доктори Шоира Нурмуҳаммедоваларнинг ҳиссаси катта бўлди.

Видео: "Халқ Сўзи Online"

Кампиртепа шаҳарчаси меъморий қиёфасини моделлаштириш жараёни Ўзбекистон Фанлар Академияси академиги Эдуард Ртвеладзе томонидан мувофиқлаштирилган ҳамда тасдиқланган.

Report Page