МАКТАБ ТАҚДИРИ – МИЛЛАТ ТАҚДИРИ

МАКТАБ ТАҚДИРИ – МИЛЛАТ ТАҚДИРИ

@Sirdaryo
Фото: Боёвут туман ҳокимлиги

Бугун Сирдарё вилояти Боёвут туманида ўқитувчиларнинг анъанавий август анжумани бўлиб ўтди.

Фото: Боёвут туман ҳокимлиги

“Мактаб тақдири – миллат тақдири” - шу нуқтаи назардан олиб қарайдиган бўлсак, ўқитувчи миллат келажаги ва тақдирига дахлдор шахсдир. Ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиладиган ўқитувчиларнинг август анжумани Боёвут туманида ҳам бўлиб ўтди. Анжуман том маънода бошқа йилларда ўтказилган тадбирлардан тубдан фарқ қилди. Нега деганда, олдинлари бу каби анжуманлар таълим муассасаларида ўтказилган бўлса, бу йилги анжуман “Истиқлол” маҳалласидаги очиқ ҳиёобон ҳудудида бўлиб ўтди.

Миллий таълим тизимимизнинг буюк алломаси Абдулла Авлоний таъбири билан айтганда “Таълим-тарбия биз учун ё ҳаёт-ё мамот, ё нажот-ё ҳалокат, ё саодат-ё фалокат масаласидир”.

Юртбошимиз ҳам юқоридагиларни инобатга олиб, 23 август куни ўтказилган йиғилишда “Мактаб масаласи - бу келажак масаласи, ҳаёт-мамот масаласи. Уни давлат, Ҳукумат ва ҳокимларнинг ёлғиз ўзи ҳал қилолмайди. Бу - бутун жамиятнинг ишига айланиши керак”, - деб таъкидлаб ўтган эдилар.

Фото: Боёвут туман ҳокимлиги
Фото: Боёвут туман ҳокимлиги

Сўзга чиққан маърузачилар томонидан таълим-тарбия тизимини мутлақо янги босқичга кўтариш юзасидан 2018 йилда 3 та муҳим қарор, жорий йилда эса Халқ таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини қабул қилинганлиги алоҳида эътироф этилди.

Сизнинг рекламангиз учун жой!

Табрик учун сўзга чиққан туман ҳокими Ў.Мамадаминов ўқитувчиларни яқинлашаётган янги ўқув йили билан табриклар экан, “Биринчи навбатда асосий эътибор ўқитувчининг жамиятдаги мақомини оширишга қаратилишини билдириб, жорий кунга қадар ўқитувчиларнинг ҳуқуқлари тизимли равишда поймол бўлиш ҳолатларига барҳам бериш, яъни ўқитувчилар обуна ҳамда мажбурий меҳнатга жалб қилинишдан озод этиш, ўқитувчи ва ўқувчиларни мавсумий қишлоқ ҳўжалиги ишларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан таълим муассасалари ходимларини уларнинг функционал мажбуриятларига кирмайдиган ишларга жалб қилиш ҳолатларига бархам берилганлигини айтиб ўтди.

Бу йилги анжуманнинг яна бир эътиборга лойиқ жиҳати шундаки, очиқ майдонда ўтказилган тадбирда аҳоли вакиллари ҳам иштирок этиб, анжуман боришини кузатиб боришди.

Фото: Боёвут туман ҳокимлиги
Фото: Боёвут туман ҳокимлиги
Фото: Боёвут туман ҳокимлиги
Фото: Боёвут туман ҳокимлиги

Тадбир сўнгида йил сарҳисоби бўйича юқори натижага эришган бир қатор ўқитувчи-мураббийлар вилоят, туман мутасаддилари томонидан тақдирландилар.

Боёвут туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Report Page