Самарқандда қаровсиз ёш болаларнинг гугурт ўйнашлари оқибатида 11 ёшли бола ўз уйида ёниб кетди

Самарқандда қаровсиз ёш болаларнинг гугурт ўйнашлари оқибатида 11 ёшли бола ўз уйида ёниб кетди

@Sirdaryo
Фото: ИИВ

2019 йил 23 август куни соат 10:41да Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида Яккабоғ маҳалласида яшовчи 46 ёшли Ғ.Ш.нинг уйида ёнғин содир бўлиб, ёнғин қўшнилари С.Р. ва М.Х. исмли аёлнинг уйига ўтган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасининг хабар беришича, кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. Оқибатда ёнғин чиққан уйнинг 180 кв.м. майдони ва икки ён қўшнилар уйининг томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарар кўрган. Шунингдек ёнғин ўчириш вақтида Ғ.Ш.нинг 11 ёшли ўғлининг куйган ҳолдаги жасади топилган.

Сизнинг рекламангиз учун жой!

Ёнғин Ғ.Ш.нинг 12 ҳамда 11 ёшли ўғилларининг гугурт ўйнашлари ва ҳовлида турган елим идишдаги бензинни ёниб кетиши оқибатида келиб чиққанлиги аниқланган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Фарзандларингизни уйда ёлғиз қолдирманг. Уйингизда тез алангаланувчи ёқилғи маҳсулотларини сақламанг. Фарзандларингизни гугурт билан ўйнашларига йўл қўйманг!

Report Page