Шеър азиз олам аро

Шеър азиз олам аро

@Sirdaryo
Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!

Пойтахтимиздаги “Туркистон“ саройида Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамкорлигида маҳалла раислари ўртасида ташкил этилган “Шеър азиз олам аро“, деб номланган танловнинг мамлакат босқичи бўлиб ўтди.

Миллий анъана ва қадриятларимизни асраб-авайлаш, уларнинг моҳиятини ёш авлодга безавол етказиш, халқимизнинг китобхонлик маданиятини янада оширишда маҳалла институтининг аҳамияти беқиёсдир. Бадииятга, шеъриятга ошнолик, яхши китобга муҳаббат инсонни камолот сари етаклайди. Адабиётга меҳри баланд бўлган раис бошқараётган маҳаллада ижтимоий-маънавий муҳит соғлом ва барқарор, турли жиноятлардан ҳоли бўлади.

Фото: А.АБДУЛЛАЕВ / ЎзА

Аҳоли орасида китобхонликни кенг тарғиб этишда маҳалла институтининг ўрни ва аҳамиятини тобора кучайтириш, фуқаролар йиғинлари раисларининг танловдаги иштироки орқали маҳаллаларда китобхонликни янада ривожлантириш, шеъриятга ошно маҳалла раисларни рағбатлантириш мақсадида маҳалла раислари ўртасида шеърхонлик танлови уч босқичда юқори савияда ташкил этилди.

Сизнинг рекламангиз учун жой!

Ушбу танлов “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!“ шиори остида барчамиз учун энг улуғ ва энг азиз байрам – она Ватанимиз мустақиллигининг 28 йиллигига арафасида ўтказилаётгани билан аҳамиятлидир. Танловнинг маҳаллалар, туман, шаҳар, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичи юқори савияда, байрамона кайфиятда ўтказилди.

Фото: А.АБДУЛЛАЕВ / ЎзА

Танлов Низомига кўра, дастлабки шарт асосида иштирокчилар ўзбек мумтоз адабиётини қай даражада билиши ва атоқли шоирларимиз ижодидан намуналарни ёддан ўқиш истеъдодини намойиш этдилар. “Ифодали ўқиш“ деб номланган иккинчи шартда эса иштирокчилар замонавий ўзбек шеърияти ёки жаҳон шеърияти дурдоналаридан намуналарни ўқидилар.

Фото: А.АБДУЛЛАЕВ / ЎзА

Танловнинг туман ва шаҳар босқичлари маҳаллаларимизда адабиётга меҳр қўйган, буюк шоирларимиз асарларидан бохабар раислар кўплигини яна бир карра исботлади.

Фото: А.АБДУЛЛАЕВ / ЎзА

Ижодий лойиҳанинг республика босқичида маҳалла раислари адабиёт, шеъриятга доир билимларини намойиш этиш билан бирга “Ижодим сенга, маҳаллам“ деб номланган шарт асосида ўзлари фаолият олиб бораётган маҳалла, ундаги маънавий-маърифий муҳит ҳақида қисқача саҳна кўринишини ҳакамлар ҳукмига ҳавола этдилар.

Танловнинг барча шартларида юқори ўринларни қўлга киритган маҳалла раислари махсус диплом ва тадбир ташкилотчиларининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Н.УСМОНОВА, А.АБДУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА 

Report Page