Бемор бола учун йиғилган пулларни ўғирлаган шахс қўлга олинди

Бемор бола учун йиғилган пулларни ўғирлаган шахс қўлга олинди

@Sirdaryo
Фото: ИИВ

Аввал хабар берганимиздек, 2019 йил 19 июль куни Навоий шаҳрида Гулбоғ кўчасида яшовчи 48 ёшли Ж.П. исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда шу йил 3 июлдан 4 июлга қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс унинг 12 ёшли қизи Г.А.нинг соғлиғини тиклаш учун моддий ёрдам кераклиги тўғрисида “телеграм” ижтимоий тармоғидаги “Бемор болажон” каналига берган эълони билан танишиб +99890-362-**-** телефон рақамидан Ж.П.га қўнғироқ қилиб, қизининг соғлиғини тиклаш учун ўз ҳисобидан пул маблағларини ҳайрия қилмоқчилигини айтиб алдов йўли билан ишончига кирганини ва ундан пластик картаси махфий кодини олиб картасидан 6 090 300 сўм пулини ечиб олганлигини маълум қилган.

Сизнинг рекламангиз учун жой!

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасининг хабар беришича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Фарғона вилояти Қўқон шаҳар А.Навоий кўчасида яшовчи 20 ёшли Б.М. содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Report Page