Халқаро инвестиция форуми

Халқаро инвестиция форуми

@Sirdaryo
Фото: Вилоят хокимлиги ахборот хизмати

МАРКАЗИЙ ЮРТ БАЙРОҒИ: (Соат 8:00)

Сирдарё вилояти ҳокимлиги томонидан вилоят фаолларининг таклифи инобатга олиниб, Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги байрами арафасида “Марказий юрт байроғи майдони”га маҳобатли байроқ ўрнатилди.

Фото: Вилоят хокимлиги ахборот хизмати

Вилоят аҳолиси ва меҳмонлари учун севимли майдонга айланган “Марказий юрт байроғи майдони”да ўрнатилган ушбу маҳобатли Давлат байроғининг баландлиги 65 метр, ҳажми 18 метрга 6 метр. Бугун тарих сахифаларидан жой оладиган 22 август куни майдонда Юрт байроғининг рамзий очилиши бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят бошқарма ва ташкилотар ходимлари, туман, шаҳар ҳокимлари, хуқуқ-тартибот идоралари, ҳарбийлар, вилоят фаоллари ҳамда жамоат ташкилотлари ва ёшлар вакиллари иштирок этишди.

Фото: Вилоят хокимлиги ахборот хизмати
Фото: Вилоят хокимлиги ахборот хизмати
Фото: Вилоят хокимлиги ахборот хизмати
Фото: Вилоят хокимлиги ахборот хизмати
Фото: Вилоят хокимлиги ахборот хизмати

Мамлакат ғурури ва ифтихори – Давлат байроғи ўрнатилган ушбу майдонга ташриф буюрган ҳар бир ватандошимизга ўзгача кайфият бағишлашига шубҳа йўқ. Қолаверса, ёшларнинг ватанпарвар, юртга садоқатли, комил инсон бўлиб вояга етишларига ушбу салобатли байроқнинг ҳиссаси катта бўлади, албатта. Зеро, ҳар бир фуқаро онгу шуурига Ватанимиз рамзларига нисбатан чуқур ҳурмат туйғуларини сингдириш, умуммиллий ва эҳтиром тимсолларидан бири бўлган байроқни улуғлаш ва ардоқлаш барчамизнинг муқаддас бурчимиздир.

Юрт байроғининг 22 август куни қўйилишида ҳам рамзий маъно бор. Сирдарё вилояти бугун биринчи бор Хорижий инвесторлар учун ўз эшикларинг кенг очмоқда. Халқаро форумга ташриф бурган барча меҳмонлар ҳам айнан марказий юрт байроғи олдида тантанали кутиб олинди.

Байроқлар инсоният тарихи билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, ўтмишдаги оламшумул воқеалар, саналар, улкан жангу жадаллар, буюк жўғрофий кашфиётлар, халқларнинг мустақиллик учун курашлари шоҳиди ҳамдир.

Сизнинг рекламангиз учун жой!

МЕҲМОНЛАРНИ КУТИБ ОЛИШ (Соат 10:00)

Бугун вилоят маркази Гулистон шаҳрида биринчи бор ўтказилаётган Халқаро форум ҳақидаги хушхабар бутун оламга таралгани боис меҳмонлар сафи нафақат юртдошларимиз, балки, яқин ва олис хориждан ташриф буюрган инсонлар билан янада кенгайган.

Меҳмонлар эрта тонгда очилган “Марказий юрт байроғи” майдонида карнай-сурнай садолари остида тантанали кутиб олинди.

Айни дамда вилоятда Гуллар фестивали ҳам бошланди. Марказий юрт байроғи майдонидаги мафтункор манзаралар, сермазмун томошаларидан шодланган меҳмонлар гуллар тимсолида нафосатга интилувчи сирдарё аҳлининг аҳду-шижоатига тасанно айтмоқда.

Фото: Вилоят хокимлиги ахборот хизмати
Фото: Вилоят хокимлиги ахборот хизмати
Фото: Вилоят хокимлиги ахборот хизмати
Фото: Вилоят хокимлиги ахборот хизмати
Фото: Вилоят хокимлиги ахборот хизмати
Фото: Вилоят хокимлиги ахборот хизмати

Айтиш мумкинки, мазкур гуллар фестивалида қатнашувчилар томонидан 1 млндан ортиқ гуллар экилган. Ғолибларга вилоят ҳокимлигининг қимматбаҳо совғалари эълон қилинган. Энг олий ўринни қўлга киритганга спарк автомобили топширилади.

Шунингдек, меҳмонлар Алишер Навоий номидаги “Билимдонлар маскани”да ташкил қилинган “Қушлар” кўргазмасини ҳам томоша қилдилар.

Фото: Вилоят хокимлиги ахборот хизмати
Фото: Вилоят хокимлиги ахборот хизмати
Фото: Вилоят хокимлиги ахборот хизмати

 I-Халқаро форумнинг расмий очилиши (Соат 11:00)

Бугун Cирдарё тарихида ёрқин из қолдирадиган ушбу нуфузли I Халқаро Инвестиция Форумида хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчилари, дипломатик корпус ҳамда Ҳукумат вакиллари, шунингдек, 200 дан ортиқ хорижий компания раҳбарлари иштирок этди.

Фото: Вилоят хокимлиги ахборот хизмати
Фото: Вилоят хокимлиги ахборот хизмати
Фото: Вилоят хокимлиги ахборот хизмати

Мазкур Форумни Сирдарё вилоятида ўтказишдан асосий мақсад – Ўзбекистонни жаҳон ҳамжамиятига чуқур интеграциялашувини таъминлаш, хорижий давлатлар билан савдо-иқтисодий ва ижтимоий-гуманитар соҳаларда ҳамкорлик қилиш, вилоятнинг иқтисодий салоҳияти, яратилган шарт-шароитлар ва мавжуд имкониятлар тўғрисида хорижий ҳамкорларга маълумотлар бериш ҳамда иқтисодиётимизнинг шаффофлигини таъминлашдир.

Сирдарё вилоятининг ички имкониятлари ҳамда инвесторлар учун жозибадорлигини оширувчи устувор йўналишлари:

биринчидан, қишлоқ хўжалигида инновацион ёндашувларни ишга солиш – пахтачилик кластери, замонавий гидропоник иссиқхоналар, интенсив боғлар, логистика марказларини қуриш, шунингдек чорвачилик, балиқчилик ва паррандачилик кластерларини ташкил қилиш;

иккинчидан, саноат соҳаси, шу жумладан енгил саноат, ипакчилик, озиқ-овқат, фармацевтика, кимё саноати ва шу билан бирга муқобил энергия манбаларидан фойдаланишни ривожлантариш;

учинчидан, туризм, шу жумладан янги мехмонхоналар, кўнгилочар марказлар ва бошқа туризм инфра-тузилмаларини ривожлантириш.

тўртинчидан, технопарклар ва хорижнинг етакчи олий ўқув юртларининг филиалларини ташкил қилиш, хусусий тиббиёт ҳамда ахборот коммуникация технологияларини ривожлантиришдан иборатдир.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, вилоят иқтисодиётини ривожлантириш учун Давлат томонидан истисно тариқасида тақдим қилинаётган имтиёз ва преференциялар мавжуд. Охирги икки ярим йил давомида Сирдарё вилоятида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун Давлатимиз раҳбари томонидан кўплаб имтиёз ва қулайликлар тақдим этилган.

Инвестицион форум 3 та устувор йўналишлар бўйича секцияларга бўлган ҳолда олиб борилади.

Фото: Вилоят хокимлиги ахборот хизмати
Фото: Вилоят хокимлиги ахборот хизмати
Фото: Вилоят хокимлиги ахборот хизмати
Фото: Вилоят хокимлиги ахборот хизмати

Сирдарё воҳаси хорижий инвесторлар учун биринчи марта ўз эшикларини кенг очмоқда.

Ушбу ўтказилаётган форумда 200 млн доллардан ошиқ инвестицион ва экспорт шартномаларини имзоланиши кутилмоқда.

Вилоят хокимлиги ахборот хизмати

Report Page