Сирдарё вилоятидаги 50 ёшдан юқори бўлган уй бекалари ҳамда 10 ёшгача бўлган қизлар ўртасида “Гимнастрада” спорт фестивали юқори савияда ташкил этилди.

Сирдарё вилоятидаги 50 ёшдан юқори бўлган уй бекалари ҳамда 10 ёшгача бўлган қизлар ўртасида “Гимнастрада” спорт фестивали юқори савияда ташкил этилди.

@Sirdaryo
Фото: Нилуфар Ғофурова / Telegram

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Гимнастика федерацияси ва Миллий Олимпия қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 28 йиллигига бағишлаб “Гимнастрада” спорт фестивалини ўтказиш ҳақидаги тасдиқланган Низомга асосан Сирдарё вилоятидаги 50 ёшдан юқори бўлган уй бекалари ҳамда 10 ёшгача бўлган қизлар ўртасида “Гимнастрада” спорт фестивали юқори савияда ташкил этилди.

Фото: Нилуфар Ғофурова / Telegram

“Гимнастрада” фестивали вилоят ҳокимлиги, вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, вилоят Маданият бошқармаси, вилоят Гимнастика федерацияси, вилоят Ички ишлар бошқармаси, вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси, вилоят телерадиокомпанияси ва вилоят оммавий ахборот воситалари ҳамда жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда 24 августь куни Гулистон шаҳридаги Бадиий гимнастикага ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ўтказилди.

Спорт фестивалини ўтказишдан мақсад хотин-қизларни оммавий спортга жалб этиш, рағбатлантириш, уларнинг ўз салоҳиятини тўла намоён этишлари учун зарур шарт-шароитлар яратишдан иборат.

Фото: Нилуфар Ғофурова / Telegram

Фестивалда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси бош мутахассиси Ё.Абдусатторов, вилоят Хотин-қизлар қўмитаси раиси Д.Уралова, туман ва шаҳар ҳокимининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раислари ва жами 105 нафар иштирокчилар, шунингдек 200 нафардан ортиқ томошабинлар иштирок этди.

Сизнинг рекламангиз учун жой!

Фестивални вилоят ҳокимининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Д.Уралова очиб берди ва тадбир иштирокчиларини Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 28 йиллик байрами билан қутлади.

Фестивалда аввал 10 ёшгача бўлган қизлар ўртасида ундан сўнг 50 ёшдан юқори бўлган уй бекалари ўз чиқишларини намойиш этди.

Фото: Нилуфар Ғофурова / Telegram

Тадбир якунида барча иштирокчилар, қуйидаги номинациялар бўйича вилоят ҳокимлиги томонидан диплом ва эсдалик совғалари тақдирландилар.

-“Соғлом турмуш тарғиботчиси” номинацияси бўйича –Оқолтин тумани,

“Энг аҳил жамоа” номинацияси бўйича –Янгиер шаҳар,

“Энг ғайратли жамоа” номинацияси бўйича Мирзаобод тумани,

“Ғалабага бўлган интилиши учун” номинацияси бўйича Ширин шаҳар,

“Энг ватанпарвар жамоа” номинацияси бўйича Гулистон тумани,

“Энг шижоатли жамоа” номинацияси бўйича Боёвут тумани,

“Энг чирой танланган либос номинацияси бўйича Ховос тумани,

“Энг яхши танланган мусиқа ” номинацияси бўйича Сайхунобод тумани,

“Энг илҳомлантирувчи жамоа” номинацияси бўйича Сирдарё тумани

“Энг жозибали жамоа” номинацияси бўйича Гулистон шаҳар

“Энг маҳоратли ижро учун номинацияси бўйича Сардоба тумани.

Нилуфар Ғофурова,
Вилоят ҳокимлигининг хотин-қизлар ва оилалар, ҳамда ФҲДЁ органлари билан ишлаш котибиятининг бош мутахассиси

Report Page