Армияга энди қишда эмас, балки баҳор, яъни март-апрель ойларига чақириш белгиланади

Армияга энди қишда эмас, балки баҳор, яъни март-апрель ойларига чақириш белгиланади

@Sirdaryo
"Ватаним тақдири, бу - Менинг тақдирим!"

Ўзбекистон Республикаси Президенти – Қуролли Кучлар Олий бош қўмондонининг тегишли фармон ва қарорлари ҳамда соҳавий топшириқларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида “Хавфсизлик ва мудофаа соҳасидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун ишлаб чиқилди. Бу ҳақда "Xalq so'zi Online" хабар бермоқда. 

Қонунда Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматини ташкил этиш ва унинг фаолиятини тартибга солиш билан боғлиқ ҳуқуқий нормалардан келиб чиқиб, бир қатор қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда.

Масалан, Давлат байроғи, герби ва мукофотлари, иш билан таъминлаш, нафақа ҳамда соғлиқни сақлаш соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи қонунлар шулар жумласидандир.

Сизнинг рекламангиз учун жой!

Шунингдек, Қонунда Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг ваколатлари, хусусан ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, терроризмга қарши курашиш ва бошқа соҳалардаги ваколатлари белгилаб берилмоқда.

Бундан ташқари, “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Қонуннинг 14 та моддасига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Яъни, ушбу Қонуннинг 14, 15 ва 17-моддаларида чақирилувчиларни ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёрлаш ишлари Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотининг ўқув муассасаларида эмас, балки Мудофаа ишлари бошқармалари ҳузуридаги марказларда амалга оширилиши белгиланмоқда.

Фото: "Xalq so'zi Online"

Қонуннинг 19-моддасида чақирув тадбирларининг қиш даврида ўтказилиши қатор қийинчиликлар ва сарф-харажатларнинг ортишига олиб келаётганлиги сабабли, чақирувни баҳор, яъни март-апрель ойларига ўтказиш белгиланди.

Ёки, Қонуннинг 21-моддаси олий таълим муассасаларидаги таълимнинг кундузги ва кечки шаклида таҳсил олаётган талабаларни ўз розилиги билан сафарбарлик чақируви резерви хизматига олиниши мумкинлиги, бунда талабалар бир ойлик ҳарбий йиғинларни ўташга июль-августда жалб этилишини назарда тутувчи қисм билан тўлдирилди.

Report Page