Андижонда соҳта ИИБ терговчиси қўлга олинди

Андижонда соҳта ИИБ терговчиси қўлга олинди

@Sirdaryo
Фото: Андижон вилоят ИИБ матбуот хизмати.

Андижон вилоят ИИБ матбуот хизматининг хабар беришича, фуқаро Э.Ғнинг Андижон вилояти ИИБ қилган мурожаатигакўра, жорий йилнинг 25 июнь кунидан 16 август кунига қадарли бўлган вақт оралиғида исмини “Сардор” деб таништирган фуқаро ўзганинг мулкини товламачилик йўли билан қўлга киритиш мақсадида ўзини вилоят ИИБда терговчи лавозимда ишлашлигини айтиб, фуқаро Э.Ғнинг шахсий ҳаётига оид сир сақланиши мумкин бўлган маълумотларни ошкор қилиш ҳамда бу учун жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноий жавобгарликка тортириб юборишлиги билан қўрқитиб,ундан 300 АҚШ доллари талаб қилган. Фуқаро Э.Ғнинг қўрқиб кетгани ва ёрдам беришни илтимос қилганидан фойдаланиб, ундан 200 АҚШ доллари, 225 минг сўм пули бўлган пластик картасини ва нарҳи 950 минг сўмга тенг бўлган “RedMI A5” русумли мобил телефон воситасини олиб, товламачилик жиноятини содир этган.

Сизнинг рекламангиз учун жой!

Олинган тезкор маълумотга асосан, жорий йилнинг 16 август куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ўз ҳавфсизлиги бошқармаси Андижон вилояти бўйича бўлими ҳамда жиноят қидирув бошқармасининг масъул ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди. Ўзини ИИБ ходими “Сардор” деб таништирган шахс бошқарувида бўлган “Матиз” русумли автомашина тўҳтатиб текшириб кўрилганида, автомашина салони ва юкхонасида фуқаро Э.Ғ га тегишли бўлган 1 дона пластик карточка, қўрқитиш йўли билан Э.Ғ номидан ёзилган тушунтириш хати борлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган суриштирув ишлари давомида, ўзинивилоят ИИБ да терговчи бўлиб ишловчи “Сардор” деб таништирган шахс, аслида фуқароА.А эканлиги, ички ишлар идоралари тизимида эса умуман фаолият юритмаслиги маълум бўлди.

Юқоридаги ҳолат юзасидан фуқаро А.А га нисбатан 2019 йилнинг 16 август куни Андижон шаҳар ИИОФМБҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 165-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. 2019 йилнинг 17 август куни фуқароА.А Ўзбекистон республикаси ЖК 165-166 моддалари билан судда айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, шу кундан бошлаб унга нисбатан жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар суди томонидан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўланилди.

Report Page