Cирдарё туманида 2021 йил ҳосили учун очиқ майдонларга ғалла экиш ҳамда ғўзани дефолиация қилиш бўйича ўқув амалий семинар бўлиб ўтди

Cирдарё туманида 2021 йил ҳосили учун очиқ майдонларга ғалла экиш ҳамда ғўзани дефолиация қилиш бўйича ўқув амалий семинар бўлиб ўтди

@Sirdaryo
Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги

Cирдарё тумани “Синдаробод” сув истеъмолчилари уюшмаси ҳудудидаги “Самовий ёғду” фермер хўжалиги даласида 2021 йил ҳосили учун очиқ майдонларга ғалла экиш ҳамда ғўзани дефолиация қилиш бўйича ўқув амалий семинар бўлиб ўтди.

Туманда 2021 йил ҳосили учун 10 минг гектар ер майдонига ғалла экилиши назарда тутилган. Шундан 4.2 минг гектарини очиқ майдонлар ташкил этса, 5,8 минг гектари пахта қатор орасига экилади.

Шунингдек, туманнинг 8 минг гектар пахта далалари дефолиация қилиниши режалаштирилган бўлиб, бу ишларни амалга ошириш учун 13 та отряд шакллантирилди. Уларга 29 дона ОВХ пуркагичлари жалб қилинган.

Сирдарё тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page